Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ўқув курслари саф қисми курсантлари ўртасида “Маънавиятнинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзусида иншолар танлови Институт бошлиғининг 2019 йил 19 февралдаги 12-сонли Фармойиши асосида ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ўқув курслари саф қисми курсантлари ўртасида “Маънавиятнинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзусида иншолар танловини ўтказишдан мақсад — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги [...]
Жорий йилнинг 08 февраль куни «Ёнғин ўчириш тактикаси фанлари» кафедраси ўқитувчиси подполковник Б.А.Хаджиева томонидан «Биринчи тиббий ёрдам» фанига оид «Tабиий xусусиятли фавқулодда вазиятларда шифокоргача бўлган биринчи ёрдам кўрсатиш» ва «Ис газидан заҳарланишни олдини олиш ва ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш» мавзулари бўйича рефератлар танлови эълон қилинди. Танловда Институтнинг «Техносфера хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган 41 нафар курсантлар қатнашди. «Ёнғин ўчириш тактикаси фанлари» ва «Умумкасбий фанлар» кафедралари профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган комиссия таркиби томонидан рефератлар ўрганиб чиқилди ва [...]
Ёнғин хавфсизлиги институтида ўқитиладиган фанларни амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида етакчи турдош олий таълим муассасалари ҳамда амалий идоралар билан ўзаро ҳамкорлик аълоқалари ўрнатилган бўлиб, дарс машғулотлари мунтазам равишда амалиётда олиб борилаётган ислоҳотлар билан ҳамоҳанг тарзда ташкиллаштирилмоқда.
Бу сафар ҳам Институтнинг “Раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курси” тингловчиларига “Ёнғинни терговга қадар текшируви ва экспертизаси” фанидан “Воқеа жойини кўздан кечиришда ашёвий далилларни танлаб олиш, олиб қўйиш ва экспертизага юбориш” мавзусидаги машғулотга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош [...]