Амалиёт билан уйғун равишда дарс машғулотлари олиб борилмоқда

Ёнғин хавфсизлиги институтида ўқитиладиган фанларни амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаш мақсадида етакчи турдош олий таълим муассасалари ҳамда амалий идоралар билан ўзаро ҳамкорлик аълоқалари ўрнатилган бўлиб, дарс машғулотлари мунтазам равишда амалиётда олиб борилаётган ислоҳотлар билан ҳамоҳанг тарзда ташкиллаштирилмоқда.

Бу сафар ҳам Институтнинг “Раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курси” тингловчиларига “Ёнғинни терговга қадар текшируви ва экспертизаси” фанидан “Воқеа жойини кўздан кечиришда ашёвий далилларни танлаб олиш, олиб қўйиш ва экспертизага юбориш” мавзусидаги машғулотга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Эксперт-криминалистика бўлими бошлиғи подполковник Э.Н.Шестокрылов ташриф буюрди.

Машғулот давомида подполковник Э.Н.Шестокрылов тингловчиларни соҳада олиб борилаётдан ислоҳотлар билан таништириш билан биргаликда Тошкент шаҳар ҳудудида қасддан ўт қўйиш орқали содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар, уларни очишда соҳа мутахассисларининг хатти-ҳаракатлари, ҳусусан, воқеа жойидан ашёвиш далилларни олиб қўйишда аҳамият берилиши лозим бўлган муҳим тадбирлар, экспертиза маркази билан аълоқа қилиш мобайнида тузиладиган ҳужжатлар ҳақида маълумот берди. Машғулот баҳс-мунозараларга бой бўлиб, тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

А.В.Литяга, капитан,

М.А.Мадаминов, лейтенант,

 “ҚЁХ” кафедраси ўқитувчилари

')}

Автор
admin