Умумилмий фанлар кафедраси
УМУМИЛМИЙ ФАНЛАР КАФЕДРАСИ
Ф.Н. Нурқулов – кафедра бошлиғи, т.ф.д., катта лейтенант
КАФЕДРА ЙЎНАЛИШИ
Кафедранинг мақсади – умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан узвийлик ҳамда узлуксизликни инобатга олган ҳолда курсантларда ихтисослик фанларини ўрганиш ва чуқур эгаллаш учун зарур бўлган табиий-илмий фанлар бўйича билимларни, амалий кўникма ва уқувларни шакллантириш.
Кафедранинг вазифаси:
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ДОИРАСИДА:
«Ёнғин хавфсизлиги» ва «Техносфера хавфсизлиги» мутахассисликлари бўйича курсантларда
- ахборотлашган жамият шароитида ахборот технологияларининг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш, ахборот хуружи хавфи ва таҳдидларни англаш, ахборот хавфсизлигининг асосий талабларига риоя қилиш, глобал ахборот ресурслар, замонавий телекоммуникация воситаларидан фойдаланишни билиш, интернет тармоғидан ахборотларни олиш, сақлаш, қайта ишлашнинг асосий усуллари, услублари ва воситаларини кўллай билиш, компьютер билан ишлаш кўникмаларига, глобал компьютер тармоқларида маълумотлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиш;
- коинотнинг табиий объект эканлиги ва унинг эволюцияси; табиий фанларнинг ўзаро фундаментал бирлиги; замонавий табиий ҳодисаларни тадқиқ этиш концепцияси; табиатдан оқилона фойдаланиш ва инсон фаолиятининг экологик тамойиллари; табиатга путур етказмайдиган технологиялар яратиш истиқболлари ҳақидаги илмий тасаввурларни шакллантириш;
- таълим соҳаси учун зарур бўлган фундаментал фанларнинг илмий ва назарий асосларини чуқур ўрганиш;
- математик ва табиий-илмий фанлар билан ихтисослик фанлар ўртасида илмий ва назарий боғлиқликни таъминлаш;
- ихтисослик фанларни ўрганиш ва чуқур эгаллаш учун зарур бўлган фундаментал умумкасбий билимларни, амалий кўникма ва ўқувларни шакллантириш;
- моделли тасаввурларни тажриба усуллари ва олинган натижаларни қайта ишлаш йўриқларига оид билимларни амалда қўллаш;
- модда ва материалларнинг ёнғин хавфи бўйича асосий кўрсаткичларини билиш;
- қаттиқ модда ва материаллар, газлар, суюқликлар ва чангларнинг ёниш ва тарқалиш сабабларини, ёнишни тўхташининг назарий асосларини фарқлаш;
- ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган модда ва материалларнинг ёнғин хавфи кўрсаткичларини аниқлай олиш;
- касбий фаолиятида ёнғин хавфсизлиги талаблари ва нормаларини тез ва қатъийлик билан қўллай олиш;
- қурилиш материалларини ишлатиш соҳалари ва уларнинг ёнғин хавфини пасайтириш бўйича техник ечимларни қабул қилиш;
- интернет тармоғида ёнғин хавфсизлигига оид энг янги илмий ютуқлар ҳақидаги маълумотларни мақсадга йўналган ҳолда излаш, топиш ва улардан самарали фойдаланиш кўникмалари ва уқувларини шакллантиришга замин яратиш.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курслари бўйича тингловчиларда
- ахборотлашган жамият шароитида ахборот технологияларининг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш;
- ахборот хуружи хавфи ва таҳдидларни англаш, ахборот хавфсизлигининг асосий талабларига риоя қилиш;
- глобал ахборот ресурслар, замонавий телекоммуникация воситаларидан фойдаланишни билиш;
- тингловчиларда ахборотларни йиғиш, уларга ишлов бериш, сақлаш ва узатиш кўникмаларини шакллантириш;
- глобал компьютер тармоқларида маълумотлар билан ишлаш, жумладан, интернет тармоғидан ахборотларни олиш, сақлаш, қайта ишлашнинг асосий усуллари, услублари ва воситаларини кўллай билиш,
- ички ишлар идоралари фаолияти бошқарувини ташкил этиш, режалаштириш ва таҳлил қилиш масалаларини ҳал этишда ахборот технологияларини қўллаш;
- ахборот тармоқлари орқали ички ишлар вазирлиги тизимида мавжуд маълумотлар базаларидан самарали фойдаланиш;
- янги ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш учун зарур билим, кўникма ва уқувларни шакллантиришга замин яратиш.
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ДОИРАСИДА:
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, шунингдек, диссертация тадқиқотларини олиб боришда докторант, мустақил изланувчи ва изланувчиларга илмий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш.
ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ ДОИРАСИДА:
илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, ёнғин ва техносфера хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар юзасидан фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ўтказиш, уларнинг натижалари бўйича таълимни фан ва ишлаб чиқариш билан интеграция қилган ҳолда амалиётга кенг жорий этиш, жумладан:
- мутахассислик бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, касб фаолиятининг кўзланган натижаларига эришишда жараёнларни моделлаштириш ва тизимли ёндашиш борасидаги илмий билим, амалий ўқув ва кўникмаларни таъминлаш;
- тегишли илмий-тадқиқот институтлари ва илмий марказларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид долзарб мавзулар бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда фанларни ўқитиш методикаси бўйича изланишлар олиб бориш;
- илмий тадқиқотлар ишлари асосида соҳа билан боғлиқ бўлган тажрибалар ўтказиш ҳамда янги илмий ва амалий натижалар олиш, олинган натижалар асосида илмий мақола ва тезислар ёзиш;
- интернет тармоғида ёнғин хавфсизлигига оид энг янги илмий ютуқлар ҳақидаги маълумотларни мақсадга йўналган ҳолда излаш, топиш ва улардан самарали фойдаланиш;
- ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғинларнинг физик-кимёвий хоссаларига оид илмий тўпламлар, маҳаллий ва чет эл илмий-тадқиқот ютуқларини ўрганиш ва кафедранинг тегишли фанларини ўқитиш жараёнида фойдаланишни йўлга қўйиш;
- кафедра фанлари бўйича илмий натижаларни Ёнғин хавфсизлиги соҳасида мавжуд муаммоларни ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги долзарб масалаларни ечимига қаратилган илмий изланишларда қўллаш;
- кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар натижалари ва соҳанинг илмий ютуқлари бўйича халқаро ва республикада ўтказилаётган конференцияларда, илмий журналларида илмий мақола ва тезислар чоп эттириш;
- кафедра қошида иқтидорли курсантлар илмий тўгараги ишини ташкил этиш, курсант/тингловчиларни фан ютуқлари, илмий ишланмалар, махсус ва бошқа адабиётлар билан ишлашини, муаммо ва камчиликлар устида мунтазам шуғулланишларини таъминлаш.
Кафедрада ўқитиладиган фанлар:
- Олий математика;
- Оммавий хизмат кўрсатиш назарияси;
- Ёнғиннинг хавфли омилларини баҳолаш;
- Информатика ва ахборот технологиялар;
- Ахборот хавфсизлиги асослари;
- Бошқарувни ташкил этишда ахборот-коммуникация технологиялари;
- Физика;
- Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш;
- Кимё.
КАФЕДРА ФАОЛИЯТИ
ТАЬЛИМ
Умумилмий фанлар кафедраси Институтнинг табиий-илмий фанларини ўз ичига олган кафедра ҳисобланиб, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бириктирилган фанлардан олий таълим доирасида «Ёнғин хавфсизлиги» ва «Техносфера хавфсизлиги» мутахассисликлари бўйича курсантлар ва Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курсларида тингловчилар билан маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари олиб борилади.
Машғулотларни олиб боришда замонавий ўқитишнинг техник воситалари ва педагогик технологиялардан самарали фойдаланилади.
ИЛМ-ФАН
Кафедрада хизмат фаолияти давомида илмий салоҳият ва юқори тажрибага эга бўлган ходимлардан физика-математика фанлари номзоди, доцент И.Ж.Юлдашев ва физика-математика фанлари номзоди Б.Вахобовлар бугунги кунда самарали фаолият юритиб, ёшларга ўрнак бўлиб келмоқдалар. Шунингдек, кафедранинг барча профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан доимий равишда илмий изланишлар олиб борилиши ва илмий ишлар натижаларининг ўқув жараёнига кенг жорий этилиши йўлга қўйилган. Кафедранинг «Кафедра фанлари бўйича илмий натижаларни ёнғин хавфсизлиги соҳасида мавжуд муаммоларни ечишда қўллаш» номли Бош илмий мавзуси юзасидан профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари мунтазам равишда илмий мақола ва бошқа ишланмаларда ўз аксини топиб келмоқда.
Ҳозирги кунда кафедранинг 2 нафар ёш ходимлари, яъни, катта лейтенант Ф.М.Хожаев «Интерполимер комплексларини олиш ва уни нанотехнологияларини яратиш» мавзусида ва катта лейтенант Д.К.Насриддинов «Ҳарбий олий физика таьлимининг такомиллаштирилган мазмуни» мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқдалар.
САЙЁР ЎҚУВ ЙИҒИНЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2991-сонли Қарори асосида Институт профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан йилда бир марта республиканинг ҳар бир ҳудудида натижалари юзасидан тест синовлари қабул қилинадиган ва тегишли сертификатлар бериладиган объект раҳбарларининг комплекс ўқув-амалий йиғинларини ташкил қилинмоқда.
Кафедра профессор-ўқитувчилари 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этилган ўқув йиғинларида, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруқлари асосида Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ДЁХХ ёнғинлар профилактикаси ва ёнғин ўчиришни ташкил этиш йўналишида фаолият олиб бораётган офицерлар таркибининг касбий тайёргарлик даражаларини аниқлаш мақсадида тасдиқланган режа асосида тест синовларидан ўтказилишида ҳам фаол иштирок этдилар.
Кафедранинг профессор-ўқитувчилари ДЁХХ бўлинмалари шахсий таркиби билан ташкил этилган сайёр амалий машғулотлар ўтказиш ва ёнғин профилактик-тушунтириш тадбирларни амалга оширишда доимий равишда фаол иштирок этиб келмоқдалар.
ТУРДОШ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ, ТАШКИЛОТ ВА МУАССАСАЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК
Тажриба алмашиш ва назариянинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги турдош ОТМлари ва амалий идоралар билан яқин алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, ўзаро ҳамкорлик меморандумлари тузилган ва самарали ишлар олиб борилмоқда:
- М.Улугбек номидаги Ўзбекистон миллий университети «Эҳтимоллар назарияси» кафедраси;
- И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Олий математика», «Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш» ва «Назарий электротехника ва электрон технологиялар» кафедралари;
- Тошкент ахборот технологиялари университети «Информатика ва ахборот технологиялари» кафедраси;
- Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти «Анализнинг физик кимёвий методлари» кафедраси;
- «Ўзстандарт» Агентлиги.
МАЛАКА ОШИРИШ ВА СТАЖИРОВКА
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими доирасида кафедра профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш тизимли равишда амалга оширилади, жумладан:
кафедра катта ўқитувчиси подполковник Д.Р.Раупов 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник таъминлаш марказида стажировка ўтган;
кафедра ўқитувчиси катта лейтенант Д.К.Насриддинов 2017 йилда Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида малака оширган.
КАФЕДРА ФАОЛИЯТИНИНГ НАТИЖАЛАРИ
НАШРЛАР
Кафедрада олиб борилаётган услубий ва илмий ишларнинг натижаларини ўқув жараёни ва амалиётга татбиқ этиш ва фанлар бўйича ўқув-услубий материалларни мунтазам равишда такомиллаштириб бориш мақсадида ИИВ олий таълим муассасалари тингловчи ва курсантлари учун сўнгги йиллар давомида 4 та ўқув қўлланма ва дарсликлар, 200 дан ортиқ илмий мақола, 20 дан ортиқ услубий кўрсатма ва 5 та маъруза матнлари тўплами чоп этилган.
ТАНЛОВЛАР
2016/2017-ўқув йили мобайнида Институт миқёсида ўтказилган «Энг яхши лаборатория хонаси» кўрик танловида кафедранинг физика фани лаборатория хонаси (катта лейтенант Д.К.Насриддинов) фахрли 2-ўринни эгаллаган.