Умумкасбий фанлар кафедраси
УМУМКАСБИЙ ФАНЛАР КАФЕДРАСИ
Сиддиқов Икромжон Иминжонович – кафедра бошлиғи, подполковник, техника фанлари номзоди, доцент.
КАФЕДРА ЙЎНАЛИШИ
Кафедранинг мақсади – курсантларда ихтисослик фанларини ўрганиш ва чуқур эгаллаш учун зарур бўлган фундаментал умумкасбий билимларни, амалий кўникма ва уқувларни шакллантириш.
Кафедранинг вазифаси:
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ДОИРАСИДА
«Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича курсантларда
- математик ва табиий-илмий фанлар билан ихтисослик фанлар ўртасида илмий ва назарий боғлиқликни таъминлаши;
- ихтисослик фанларни ўрганиш ва чуқур эгаллаш учун зарур бўлган фундаментал умумкасбий билимларни, амалий кўникма ва ўқувларни шакллантириши;
- бино ва иншоотларга оид барча чизмаларни ижодий ёндашган мустақил холда чизиш ва ўқий олиш, қурилиш чизмаларига оид барча турдаги давлат стандартлари ва конструкторлик ҳужжатларидан мустақил фойдаланиши;
- касбий фаолият доирасида чизма ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қўллашни;
- инсон ва атроф-муҳитни хавфлардан ҳимоя қилиш тизимлари ва механизмини асосланган ҳолда танлаши;
- алоқа ва автоматик бошқарув тизимларини назорат услуб ва усулларини билиши;
- ёнғинларда иссиқлик алмашинув жараёнларини;
- суюқ моддаларнинг турғун ҳолат ва ҳаракатдаги қонуниятлари, улардан амалий фойдаланиш услубларини;
- ёнғинга чидамли материалларни ишлаб чиқариш технологияси ва қўлланиш соҳаларини;
- соҳада менежмент/бошқарув тизимининг асослари, бошқарув бўйича илғор чет эл тажрибаларидан унумли фойдаланишни;
- касбий фаолиятининг молия ва хўжалик таъминоти асосларини, касбий фаолият тизимларида молия ва хўжалик фаолиятининг ташкиллаштирувчи меъёрий ҳужжатларнинг талабларини;
- касбий фаолият тизимларида асосий иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш усулларини, касбий фаолият тизимлари учун харажатларнинг иқтисодий унумдорлигини аниқлаш йўлларини, ёнғин хавфсизлиги тизимларида давлат иқтисодий фаолиятининг асосларини;
- асосий ва ўзгарувчан фондлар элементларини баҳолаш, касбий фаолиятда смета элементларини ва умумий сметасини аниқлаш, шунингдек, умумкасбий йўналишдаги чуқур билимларни, касбий фаолияти кўникмалари ва уқувларини шакллантиришга замин яратиш.
«Техносфера хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича курсантларда
- математик ва табиий-илмий фанлар билан ихтисослик фанлар ўртасида илмий ва назарий боғлиқликни таъминлаши;
- ихтисослик фанларни ўрганиш ва чуқур эгаллаш учун зарур бўлган фундаментал умумкасбий билимларни, амалий кўникма ва ўқувларни шакллантириши;
- чизма ва схемаларда тасвирланган буюм ва объектлар ҳақида фазовий тасаввурлар лаёқатини ўстириш, чизма ва бошқа график материалларни чизиш ва ўқий олиш;
- табиий хавфли жараёнлардан ҳимояланиш тизимлари ва механизмини асосланган ҳолда танлаши;
- касбий фаолият доирасида чизма ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қўллашни;
- инсон ва атроф-муҳитни хавфлардан ҳимоя қилиш тизимлари ва механизмини асосланган ҳолда танлаши;
- алоқа ва автоматик бошқарув тизимларини назорат услуб ва усулларини билиши;
- ёнғинларда иссиқлик алмашинув жараёнларини;
- суюқ моддаларнинг турғун ҳолат ва ҳаракатдаги қонуниятлари, улардан амалий фойдаланиш услубларини;
- ёнғинга чидамли материалларни ишлаб чиқариш технологияси ва қўлланиш соҳаларини;
- соҳада менежмент/бошқарув тизимининг асослари, бошқарув бўйича илғор чет эл тажрибаларидан унумли фойдаланишни;
- касбий фаолиятининг молия ва хўжалик таъминоти асосларини, касбий фаолият тизимларида молия ва хўжалик фаолиятининг ташкиллаштирувчи меъёрий ҳужжатларнинг талабларини;
- касбий фаолият тизимларида асосий иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш усулларини, касбий фаолият тизимлари учун харажатларнинг иқтисодий унумдорлигини аниқлаш йўлларини, ёнғин хавфсизлиги тизимларида давлат иқтисодий фаолиятининг асосларини;
- асосий ва ўзгарувчан фондлар элементларини баҳолаш, касбий фаолиятда смета элементларини ва умумий сметасини аниқлаш, шунингдек, умумкасбий йўналишдаги чуқур билимларни, касбий фаолияти кўникмалари ва уқувларини шакллантиришга замин яратиш.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курслари бўйича тингловчиларда
мутахассислик бўйича рақобатлаша оладиган даражада умумкасбий тайёргарликка эга бўлишни;
ёнғин хавфсизлиги хизматининг молия ва хўжалик фаолиятини ташкил этишни шакллантириш.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим доирасида:
Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, шунингдек, диссертация тадқиқотларини олиб боришда докторант, мустақил изланувчи ва изланувчиларга илмий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш.
Илмий-тадқиқот фаолияти доирасида
- соҳада импорт улушини камайтириш ва маҳаллийлаштириш дастурини бажарилишини таъминлаш мақсадида маҳаллий хом ашёлар асосида замонавий ёнғин-техник ишланма, воситалар ва материалларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш;
- муҳандислик ва иқтисодий соҳалардаги фаолиятни тартибга солувчи амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича касбга доир илмий-амалий изланишлар олиб бориш;
- илмий семинарлар, симпозиумлар ва илмий-амалий конференциялар ишида иштирок этиш;
- соҳадаги алоқа ва автоматик бошқарув тизимлари, иссиқлик алмашинув жараёнларини эътиборга олган ҳолда энг оптимал ёнғинга қарши оралиқ масофаларни, шунингдек, сувсиз ҳудудларда ёнғинлар ва улар билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш учун сув таъминотидаги муаммолар юзасидан илмий изланишлар олиб бориш ва натижаларини умумийлаштириш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;
- Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг талаб этиладиган моддий-техника таъминоти, ёнғинлардан келтириладиган зарарларни (бевосита ва билвосита) миқдорини камайтириш ва ёнғинга қарши чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган масалаларни техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш борасида илмий изланишлар олиб бориш;
- ёнғин хавфсизлиги масалаларини ечиш учун автоматлаштирилган лойиҳалаштириш тизимларини қўллаган ҳолда турли техник тизим ва технологик жараёнларни моделлаштириш.
Кафедрада ўқитиладиган фанлар:
- Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси (ЧГваМГ);
- Экология;
- Амалий механика;
- Иссиқлик техникаси;
- Автоматик бошқарув тизими ва автоматлаштириш (АБТваА);
- Материалшунослик, конструкцион материаллар технологияси (МКМТ);
- Машина деталлари (МД);
- Гидравлика;
- Ёнғин хавфсизлиги иқтисоди (ЁХИ);
- Менеджмент;
- Қурилиш чизмачилиги (ҚЧ);
- Гидрогазодинамика;
- Табиий хавфли жараёнлар (ТХЖ);
- Техносферада менежмент ва иқтисод (ТМваИ);
- Давлат ёнгин хавфсизлиги хизматининг молия ва хўжалик фаолиятини ташкил этиш (ДЁХХМваХФТЭ).
КАФЕДРА ФАОЛИЯТИ
ТАЪЛИМ
УКФ кафедраси Институтнинг умумкасбий фанларни ўз ичига олган кафедра ҳисобланиб, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бириктирилган умумкасбий фанларидан олий таълим доирасида «Ёнғин хавфсизлиги» ва «Техносфера хавфсизлиги» мутахассисликлари бўйича курсантлар, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курсларида тингловчилар билан маъруза, амалий (маскан) ва лаборатория машғулотлари олиб борилади.
Машғулотларни олиб боришда замонавий ўқитишнинг техник воситалари ва педагогик технологиялардан самарали фойдаланилади. Ишчи дастурларга мувофиқ бевосита янги қурилаётган объектларда ўтказилиши лозим бўлган маскан машғулотлари учун алоҳида дарс соатлари ажратилган.
ИЛМ-ФАН
Кафедранинг «Кафедра фанларининг ўқув услубий таъминоти» номли Бош илмий мавзуси юзасидан профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан кафедра фанларидан 30 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланган бўлиб, ҳозирда улардан дарс жараёнида самарали фойдаланилмоқда.
Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларининг «ТД-14. Сейсмология, бинолар ва иншоотлар сейсмик хавфсизлиги ва қурилиш» доирасида кафедра бошлиғи т.ф.н, доцент И.И.Сиддиқов «Маҳаллий хом ашёлар асосида олинган антипиренлар ёрдамда ёғоч материалларини ёнувчанлик даражасини пасайтириш» мавзусида, кафедра профессори, т.ф.н Ш.Атабаев «Маҳаллий хом ашё асосида қийин ёнувчан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқариш ва ҳаётга татбиқ этиш» мавзусида илмий изланишлар олиб боришган ва натижаларини амалиётган татбиқ этиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
Кафедра бошлиғи И.И.Сиддиқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида Тошкент архитектура қурилиш институтида ташкил этилган «Энергия тежамкор қурилиш материаллари» илмий тадқиқот лабораторияси ҳузурида ташкил қилинган илмий семинарнинг доимий аъзоси ҳисобланади.
Бугунги кунда, меъёр ижодкорлиги доирасида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан «Якка тартибдаги турар жой уйлари» янги шаҳарсозлик норма ва қоидаларини ишлаб чиқиш борасида ишлар амалга оширилмоқда.
Шу қаторда, кафедранинг Бош илмий мавзуси юзасидан Раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курслари тингловчилари ва кундузги таълим курсантлари томонидан ҳам битирув малакавий ишлари бажарилмоқда. Унда асосий эътибор бино-иншоотларнинг қурилиш қисми, муҳандислик жиҳозларининг экспертизаси ва ёнғинга қарши муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги хизматининг молия ва хўжалик фаолиятини ташкил этиш, касбий фаолият тизимларида асосий иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш усуллари ва қурилиш материалларининг ёнғин хавфини пасайтиришга оид масалаларга қаратилмоқда. Бажарилаётган диплом ишлари амалиёт мутахассислари томонидан ҳам юқори баҳога баҳоланмоқда.
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ
Кафедра ўқитувчиси майор Қ.М.Муртазаев «Сув совитиш қурилмаларида (градирния) иссиқлик ва масса алмашинув жараёнларини жадаллаштириш технологиясини яратиш» мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини Тошкент давлат техника университети қошидаги 27.06.2017.Т.03.03 Илмий Кенгашда 2017 йил 30 ноябрда муваффақиятли ҳимоя қилди.
Кафедра ўқитувчиси Ф.О.Хафизов 2018 йил январь ойидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти «Тўқимачилик материаллари технологияси» кафедраси мустақил тадқиқотчиси сифатида фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун «Матоли ёнғин ўчириш енгларини қовурғасини яратиш» мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
САЙЁР ЎҚУВ ЙИҒИНЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2991-сонли Қарори асосида Институт профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан йилда бир марта республиканинг ҳар бир ҳудудида натижалари юзасидан тест синовлари қабул қилинадиган ва тегишли сертификатлар бериладиган объект раҳбарларининг комплекс ўқув-амалий йиғинларини ташкил қилинмоқда.
Кафедра профессор-ўқитувчилари 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этилган ўқув йиғинларида, шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруқлари асосида Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ДЁХХ ёнғинлар профилактикаси ва ёнғин ўчиришни ташкил этиш йўналишида фаолият олиб бораётган офицерлар таркибининг касбий тайёргарлик даражаларини аниқлаш мақсадида тасдиқланган режа асосида тест синовларидан ўтказилишида ҳам фаол иштирок этдилар.
Кафедранинг профессор-ўқитувчилари ДЁХХ бўлинмалари шахсий таркиби билан ташкил этилган сайёр амалий машғулотлар ўтказиш ва ёнғин профилактик-тушунтириш тадбирларни амалга оширишда доимий равишда фаол иштирок этиб келмоқдалар.
ТУРДОШ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ, ТАШКИЛОТ ВА МУАССАСАЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК
Тажриба алмашиш ва назариянинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги турдош ОТМлари ва амалий идоралар билан яқин алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, ўзаро ҳамкорлик меморандумлари тузилган ва самарали ишлар олиб борилмоқда:
- И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Бошқарувда ахборот технологиялари» ва «Менежмент» кафедралари;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Саноат корхоналари иқтисодиёти» кафедраси;
- Тошкент архитектура қурилиш институти «Қурилиш материаллари ва кимё» ва «Қурилиш механикаси ва иншоотлар зилзилабардошлиги» кафедралари;
- Тошкент темир йўл муҳандислари институти «Транспорт логистика ва сервис» кафедраси;
- Х.Сулаймонова номли республика суд экспертизаси маркази.
СТАЖИРОВКА ВА МАЛАКА ОШИРИШИ
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими доирасида кафедра профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш тизимли равишда амалга оширилади.
Кафедранинг 3 нафар ходимлари турдош ОТМ ва ЁХББда стажировка ўтаганлар, 1 нафари И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида малака оширган.
КАФЕДРА ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ
НАШРЛАР
Кафедрада олиб борилаётган услубий ва илмий ишларнинг натижаларини ўқув жараёнига татбиқ этиш, фанларни янги авлод дарсликлари билан таъминлаш ҳамда ўқув-услубий материалларни мунтазам равишда такомиллаштириб бориш мақсадида сўнгги йиллар давомида бир қатор янги дарслик ва ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланиб нашр этилган, жумладан:
- 2010 йилда «Бино иншоотлар ва уларнинг ёнғинга бардошлилиги» дарслиги;
- 2017 йилда «Қурилишда ёнғин хавфсизлиги» дарслиги;.
- «Огнестойкие строительные материалы с олигомерными антипиренами» монография.
- Бугунги кунга келиб кафедра фанлари ўқув-услубий адабиётлар билан таъминланган.
КЎРИК ТАНЛОВЛАР
Кафедра бошлиғи подполковник И.И.Сиддиқов ҳаммуаллифлигида «Бино иншоотлар ва уларнинг ёнғинга бардошлилиги» фанидан нашр этилган дарслик 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Истеъдод» жамғармаси томонидан ташкил этилган «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» кўрик танловида фахрли 2-ўринни эгаллаган.
2016/2017-ўқув йили мобайнида Институт миқёсида ўтказилган «Энг яхши маъруза ўқитувчиси» кўрик танловида кафедра профессори Ш.Атабаев 2-ўринни, «Энг яхши лаборатория хонаси» кўрик танловида кафедранинг 318-амалий машғулотлар хонаси (майор Қ.Муртазаев) 3-ўринни эгаллаган.
КОНФЕРЕНЦИЯЛАРДА ИШТИРОКИ
Кафедра профессор ўқитувчилари илмий мақола/тезислари билан қуйидаги халқаро конференцияларда иштирок этганлар:
- Murtazaev Kuvandik. Importing the efficiency of polimer in cooling tower sprinkler water recycling sustems. European Conference on Innovations in Technical and Natural Sciences. 15th International scientific conference 20 th July 2017;
- Сиддиков И.И.. Огнебиозащитный олигомерный антипирен на основе фосфор-, азот-, бор- и магнийсодержащих соединений для древесных материалов. 11-международная Санкт-Петербургская конференция молодых ученых. Современная проблема науки о полимерах 2015 г.;
- Сиддиков И.И. Энерго- и ресурсосберегающие фосфорсодержащие олигомерные антипирены для строительных материалов. Международная научно-техническая конференция. Ташкентский химико-технологический институт. 26 мая 2016 г.;
- Сиддиков И.И Инновационная технология энерго- и ресурсосберегающего олигомерного антипирена для огнезащиты строительных материалов. Материалы международной научно-технической конференции. СамГАСИ. 27 мая. 2016 г.;
- Сиддиков И.И. Модификация древесины и полимерных материалов фосфор- и серосодержащими органическими соединениями. Наука вчера, сегодня, завтра. Сборник материалов XXXVI международной научно-практической конференции. №7 (29) Июль. Новосибирск 2016 г.;
- Сиддиков И.И. Международная научно-практическая конференция на тему «Актуальные проблемы пожарной безопасности, предупреждения и ликвидации черезвичайных ситуаций». Фосфорсодержащие антипиреновые композиции. Кокшетау 2017 г.;
- Атабаев Ш. Международная научно-практическая конференция на тему «Актуальные проблемы пожарной безопасности, предупреждения и ликвидации черезвичайных ситуаций». Получение трудногорючих ДСП добавлением наполнителей и антипиренов. Кокшетау 2017 г.
ПАТЕНТЛАР
- Патент на полезную модель № FAP 01048/ Ораситель градирни. Муртазаев К.М. и др.
- Положительное решение по заявке №IHDP 9500942. 1/от 17.10.95/ Полимербетонная смесь. Сиддиков И.И. и др.;
- Положительное решение по заявке №IHDP 9501092. 1/от 12.12.95./Полимербетонная смесь. Сиддиков И.И. и др.;
- Заявка на патент №IAP 20150294 от 21.07.2015 г. Способ получения олигомерного антипирена для древесины. Сиддиков И.И. и др.;
- Заявка на патент № IAP 20150460. от 30.11.2015 г. Олигомерный антипирен для полимерных композиций. Сиддиков И.И. и др.;
- Заявка на патент IAP 20170544. от 22.12.2017г. «Способ получения металлосодержащего олигомерного антипирена». Сиддиков И.И. и др.;
- Заявка на патент № IAP 20170543. от 22.12.2017 г. «Олигомерный антипирен для полиолифенов». Сиддиков И.И. и др.