Жисмоний ва жангавор тайёргарлик кафедраси

ЖИСМОНИЙ ВА ЖАНГОВАР ТАЙЁРГАРЛИК КАФЕДРАСИ

Хасанов Одил Эгамбердиевич — кафедра бошлиғи, подполковник.

КАФЕДРА ЙЎНАЛИШИ

Кафедранинг мақсади бириктирилган фанлар бўйича ўқув, ташкилий-услубий, тарбиявий ва маънавий-маърифий ишлар олиб бориш, шунингдек, доимий ва ўзгарувчан шахсий таркибни жисмоний чиниқтириш ва жанговар шайлигини оширишдан иборат.

Кафедранинг вазифаси

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ДОИРАСИДА:

«Ёнғин хавфсизлиги» ва «Техносфера хавфсизлиги» мутахассисликлари бўйича курсантларда касб фаолиятига оид билимлар, кўникмалар ва уқувларни шакллантиришга замин яратиш, жумладан:

  • курсантларни ички тaртиб ва интизомга қaтий риоя қилишлaригa эришишни ўргатиш;
  • фавқулотда вазиятларда ҳарбий–жанговар вазифаларни бажаришда ҳарбий саф, хизмат ва жанговар тайёргарлиг машғулотлари бўйича курсантларда тушунчалар ҳосил қилиш;
  • курсантларда тезкор вазиятларни баҳолаш ва тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш;
  • жисмоний вa жaнговaр тaйёргaрлигини ошириш шунингдек, жанговар усулларни қўллаш ва ўзини – ўзи ҳимоя қилишда курсанталарда амалий кўникмалар ҳосил қилиш;
  • жисмоний ва жанговар шунингдек ёнғин-саф тайёргарликлари бўйича ўрнатилган меъёрларни курсантлар томонидан бажарилишига эришиш;
  • спорт тўгараклари ишини ташкил этиш ва уларда шахсий таркибни мунтазам шуғулланишларини таъминлаш;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида ўтказиладиган мусобақаларга курсантлар иштирокини таъминлаш ва уларда соғлом турмуш тарзини яратишга эришиш;
  • келгуси кaсб фaолиятидa вужудгa келaдигaн кийинчиликлaрни енгиб ўтишда курсантларни рухий вa жисмоний тарбиялаш ва чиниқтиришни амалга оширишга эришиш;

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курслари бўйича тингловчиларда касб фаолиятига оид билимлар, кўникмалар ва ўқувларни шакллантиришга замин яратиш:

  • етук малакали раҳбар кадр бўлиб етишишлари ҳамда уларнинг экстремал вазиятларда тез ва аниқ қарор қабул қилишларига эришишга;
  • тинчлик ва уруш вақтида, фавқулотда вазиятларда ҳарбий – жанговар вазифаларни бажариш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг малакали кадрларини тайёрлаш тизимида ҳарбий саф, хизмат ва жанговар тайёргарлигининг ўрни ва ролини билишга;
  • xизмaт фaолиятидa шахсий таркибнинг рухий вa жисмоний томондaн бaқуввaт бўлишлaри шунингдек, уларнинг кaсб фaолиятидa вужудгa келaдигaн кийинчиликлaригa бaрдош берa олишлaрига;
  • кaсбий, aҳлоқий тaрбиялaшни aмaлгa ошириш, улaрни ички тaртиб интизомга қaтий риоя қилишлaрини таъминлаш;
  • қўл остидаги шахсий таркибни тарбиялаш, ўз ортидан эргаштира олиш, касбий тайёргарлигини ошириб бориш ва жамоада соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш;
  • келажакдаги хизматлари жараёнида содир бўладиган фавқулоддаги вазиятларда ҳаракатланиш тартибида руҳан ва жисмонан тайёр бўлишларига эришиш;
  • тезкор вазиятларни баҳолай олиш усуллари, тўғри қарор қабул қилиш, қўл остидагиларга тўғри вазифа қўйиш;
  • шахсий таркибини ёнғин ўчириш вақтида ҳаракат қилишлари учун доимий шай ҳолатни таъминлашни билиш;

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ДОИРАСИДА:

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, шунингдек, диссертация тадқиқотларини олиб боришда докторант, мустақил изланувчи ва изланувчиларга ўқув-методик ёрдам кўрсатиш.

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ ДОИРАСИДА:

ёнғин ва техносфер хавфсизлиги бўйича мутахассисларни жисмоний ва жанговар тайёргарликлари самарасини оширишда илмий-амалий изланишлар олиб бориш:

Кафедрада ўқитиладиган фанлар:

  • Ёнғин-саф тайёргарлиги;
  • Ҳарбий тайёргарлик;
  • Жисмоний маданият.
  • Жанговар тайёргарлик;
  • Ёнғин-саф тайёргарлигини ташкил этиш;
  • Ҳарбий хизмат ва махсус-тактик тайёргарлик;
  • Жисмоний ва жанговар тайёргарлик.

КАФЕДРА ФАОЛИЯТИ

ТАЪЛИМ

кафедра умумкасбий йўналишдаги фанларни ўз ичига олган кафедра ҳисобланиб, бириктирилган фанлардан олий таълим доирасида «Ёнғин хавфсизлиги» ва «Техносфера хавфсизлиги» мутахассисликлари бўйича курсантлар, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курсларида тингловчилар, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш доирасида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ходимлари билан маъруза ва амалий машғулотлари олиб борилади.

Машғулотларни олиб боришда замонавий ўқитишнинг техник воситалари ва педагогик технологиялардан самарали фойдаланилади.

САЙЁР ЎҚУВ ЙИҒИНЛАРИ

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2991-сон “Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва ПҚ-2992-сон “Ички ишлар органлари Ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 24 июнь кунидаги 113-сон “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан сайёр ўқув-амалий йиғинларни ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Андижон, Тошкент вилояти, Хоразм  вилоятлари ИИБ ЁХБларининг барча шахсий таркиби билан ўтказиладиган ўқув амалий йиғинлар, амалий машғулотлар ҳамда ёнғинга қарши профилактик-тушунтириш тадбирларини, шунингдек, республика ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислохатларнинг мазмун мохиятини шахсий таркибга етказиш, мазкур йўналишда кутилаётган ўзгаришлар ва олиб борилаётган ишлар юзасидан вилоятларда машғулотлар ўтказиб келиниши режалаштирилган. Кафедра ўқитувчилари ушбу режа талабларини бажариш мақсадида Андижон ва Тошкент вилоятларида хизмат сафарида бўлишди.

ТУРДОШ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ, ТАШКИЛОТ ВА МУАССАСАЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББнинг ҳамда Тошкент вилояти ИИБ ЁХБнинг Хизмат ва касбий тайёгарликни ташкил этиш бўлимларидан кафедранинг Ёнғин-саф тайёргарлиги фанидан ишлаб чиқилган Ишчи ўқув дастурлари, фан дастурларига, дарслик ва услубий қўлланмага ташқи тақризлар олиниб, Қоровул Қўшинлари Бош Бошқармасига қарашли ҳарбий қисми ва ИИВ Республика ихтисослаштирилган отряди билан маскан машғулотлари ўтказилиб келинади.

Тажриба алмашиш ва назариянинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги турдош ОТМлари ва амалий идоралар билан яқин алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, ўзаро ҳамкорлик шартномалари тузилган ва самарали ишлар олиб борилмоқда: Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББнинг “Хизмат ва касбий тайёгарликни ташкил этиш бўлими”, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти “Қурол аслаҳа ва ўқ отиш” ҳамда “Умумҳарбий фанлар” кафедралари, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг “Якка кураш спорт турлари” кафедралари ўртасида шартномалар тузилган

Малака ошириш

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими доирасида кафедра профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш тизимли равишда амалга оширилади, жумладан:

кафедра ўқитувчиси Ш.Д.Мирзаев 2017 йилда Тошкент Давлат педагогика университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида малака оширган.

КАФЕДРА ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ

Нашрлар

Кафедрада олиб борилаётган услубий ва илмий ишларнинг натижаларини ўқув жараёни ва амалиётга татбиқ этиш ва фанлар бўйича ўқув-услубий материалларни мунтазам равишда такомиллаштириб бориш мақсадида тингловчи ва курсантлар учун сўнгги йиллар давомида 1 та ўқув қўлланма ва дарслик, 50 дан ортиқ  илмий-оммабоп мақола, 10 дан ортиқ услубий кўрсатма ва 1 та маъруза матнлари тўплами чоп этилган.

Кафедранинг профессор-ўқитувчиларига ўзгарувчан таркиб курсантлар билан Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам  тадбирида кўргазмали намойиш чиқишларида фаол қатнашиб, Сергели туманидаги Молия-иқтисодиёт коллежи рахбарияти томонидан ташаккурнома берилди.

Институтда 2017 йил 14 декабрь куни ўтказилган “Ёнғин хавфсизлиги муаммолари, уларнинг ечими ва ёнғинга қарши муҳофазани такомиллаштириш” номли республика миқёсидаги илмий–амалий анжуманда кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан анжуман мавзусига оид “Проведение спасательных работ”, “Ёнғин ўчиришда шахсий таркибни руҳий тайёрлаш услубияти” номли 2та илмий-оммабоп мақола ҳамда тезислари билан иштирок этдилар.

СПОРТ

Кафедрада хозирги кунда мавжуд 10 та спорт секциялари ўз фаолиятини олиб бормоқда. Булар: Ёнғин ўчириш амалий спорти, енгил атлетика, қўл жанги, самбо, кўпкураш, жанговар қуролдан ўқ отиш спорти, футбол, волейбол, шахмат ва стол тенниси турларини ўз ичига олади.

Спорт секцияларида мураббий-ходимлар томонидан жадвал асосида шахсий таркибга машғулотлар ўтказилади.

Кафедранинг ходимлари томонидан Жисмоний маданият ва Ёнғин-саф тайёргарлиги фанлари бўйича “Ёнғин ўчириш амалий спорти” федерацияси ҳамда Ўзбекистон “Динамо” ЖТСЖ билан ҳамкорлик ишлари ўқув йили давомида олиб борилади. Ҳамкорлик доирасида Ёнғин ўчириш амалий спорти федерацияси ҳодимлари билан кўргазмали чиқишлар уюштирилади, дарс машғулотларида фойдаланиш учун видеофильмлар тақдим этилади. Ўзбекистон “Динамо” ЖТСЖ билан спорт мусобақалари календарь режаларига мувофиқ, Жамият ходимлари билан спортни ривожлантириш йўналишидаги турли хил йиғилишларда иштирок этадилар.

Доимий ва ўзгарувчан шахсий таркибни жисмоний тайёргарлик кўришлари учун Институтда қуйидагилар мавжуд: 400 метрли югуриш йўлаги, 100 метрли югуриш йўлаги, 2 та волейбол, 1 та баскетбол ва 1 та футбол майдонлари, Тўсиқлардан иборат руҳий тайёргарлик йўлакчаси, Спорт зал (ечиниш ва ювиниш хонаси билан), Ёнғин ўчириш амалий спорти учун мўлжалланган тўрт йўлакли ўқув минораси.

Ёнғин-саф тайёргарлиги фани бўйича машғулотларни ўтишда қўйидаги ўқитишнинг техник жиҳозларидан фойдаланилади: ёнғин ўчириш жанговар кийимлари, ёнғин ўчириш автомобили, ёнғин ўчириш қўл нарвонлари, қутқарув арқонлари, 100 метр тўсиқлардан иборат йўлакчаси (икки метрли девор, 12 метрли бум).

Жисмоний маданият фани бўйича дарс машғулотларида замонавий спорт тренажёрлардан фойдаланиш йўлга қўйилган.

Ҳар бир спорт секцияси бўйича бириктирилган кафедра ходимлари ички ишлар идоралари ходимлари ўртасида ўтказиладиган мусобақаларда фаол иштирок этиб келишмоқда. Шунингдек, кафедра ходимлари томонидан  спорт тўгараклари бўйича Институт чемпионатлари ўтказилиб борилади. Институт курсантлари ўртасида “Шахмат”, “Волейбол”, “Енгил атлетика”, “Футбол” каби мусобақалар ўтказилади. Спортнинг бир қанча турларидан яхши натижаларга эришган Институт курсантларидан курсант Ф.Б.Бозоров, Р.Р.Шокиров, А.Р.Бахронов, А.Р.Бейсенбаев ва А.А.Шириновлар мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб, Институт терма жамоасини мусобақаларда юқори ўринларни эгаллашида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. 2017 йилнинг 18 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ташкил топган куни муносабати билан ўтказилган “Оммавий равишда 10 километрга югуриш” мусобақасида Институтнинг 4 нафар ходимларига Мудофаа вазирлиги томонидан медаллар топширилди.

Институт терма жамоаси “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятига қарашли жисмоний тарбия жамоалари ўртасида ҳар йили бўлиб ўтадиган спартакиада мусобақаларида узлуксиз иштирок этиб келишмоқда ва яхши натижаларга эришмоқда.