Ахборот-ресурс маркази

АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИ

Ахборот-ресурс маркази бошлиғи подполковник Анваров Шерали Қурбоналиевич.

Ахборот-ресурс марказининг мақсади анъанавий кутубхона хизматидан ва ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларнинг мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш, китобхонларнинг маърифий, маънавий, маданий дунёқарашини шакллантириш, уларга миллий истиқлол ғояси мазмунини сингдириш, сиёсий, меъёрий-ҳуқуқий маданият асосларини тушунтириш ва ҳуқуқий онгини ўстириш, уларнинг касбий ва хизмат малакасини ошириш, ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ресурсларидан ўзаро фойдаланишни таъминлашдан иборат.

 Ахборот-ресурс марказининг вазифалари:

  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Қонунлари, Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, давлат арбобларининг асарлари, ички ишлар идоралари соҳавий хизматларининг илғор тажрибалари ва илмий-техник тараққиёт ютуқларини тарғиб қилишда кутубхона фаолиятининг барча шакл ва усулларини қўллаш;
  • фойдаланувчиларни ўқув, махсус ва бадиий адабиётларга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг китобхонлик қизиқишларни ўрганиш ва кўргазмалар ташкил этиш;ўқув хонасида якка тартибда ва гуруҳлар бўйича хизмат кўрсатиш методларини қўлланган ҳолда, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
  • ўқув ва бадиий адабиётлар секциялари фаолиятини электрон каталог «АRМАТ» дастуридан фойдаланган ҳолда юритишни ташкиллаштириш;
  • электрон ахборот ресурсларини тўплаш, тизимлаш, каталоглаштиришни амалга ошириш;
  • АРМ фондини янги нашриётлар билан тўлдириш, кутубхона фондини янги нашр этилган ихтисосликка, қонунчиликка оид ва бадиий адабиётлар билан тўлдириб бориш ишларини амалга ошириш.

АРМ ФАОЛИЯТИ

АРМ хизмат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳамда Институтнинг тегишли буйруқ ва кўрсатмаларига кўра «Ахборот-ресурс маркази тўғрисида»ги Низомга асосан амалга оширади.

АРМда ўзаро локал тармоққа бирлаштирилган замонавий компьютерлар асосида Электрон кутубхона ташкил этилган. Электрон ресурслардан фойдаланишни ташкиллаштириш борасида «АРМАТ» (Ахборот-ресурс марказининг автоматлаштирилган тизими) дастурий таъминоти жорий этилиб, ундан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган. Жумладан, 8000 дан ортиқ таълим соҳасига оид электрон манба (дарслик, ўқув-услубий қўлланма, илмий, докторлик диссертациялари ҳамда бадиий адабиёт)лар базаси жамланган ва фойдаланиш учун жорий қилинган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «»ZiyoNET» таълим ахборот тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида АРМ электрон кутубхонасида «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғидан фойдаланиш йўлга қўйилган бўлиб, Институтда таҳсил олаётган курсантларнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашга пойдевор бўлмоқда. АРМда Ўзбекистон Республикасининг 40 дан ортиқ, шунингдек, Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги турли хил даврий нашрларига обуна ишлари йўлга қўйилган.

АРМда Махсус ва Юридик кутубхоналар фаолияти йўлга қўйилган. Юридик кутубхонада Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда инсон ҳуқуқларига оид жами 2000 дан зиёд китоб ва даврий нашрлар йиғма жилдлари мавжуд.

ҲАМКОРЛИК

АРМ ИИВ Академияси ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйган.

2016 йилда Институт томонидан Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда «EBSCO» Халқаро ахборот-кутубхона тизимига уланиш ишлари амалга оширилди. Бу эса Институт ходимлари, тингловчи ва курсантларининг дунёда олиб борилаётган илмий-тадқиқот йўналишидаги янгиликлар ҳамда изланишлар тўғрисидаги маълумотлар базасидан самарали фойдаланиши ва билимларини янада мустаҳкамлашлари учун хизмат қилмоқда.

ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР

Келгусида АРМ томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг Тошкент ҳарбий-техника институти АРМлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ишлари ҳамда фойдаланувчиларнинг бадиий китобларга бўлган қизиқишларини инобатга олган ҳолда республикамиздаги нашриётлар билан ҳамкорликда «Китоблар кўргазмалари»ни ташкиллаштириш ишлари режалаштирилган.

Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ташкил этилган «Ахборот-кутубхона соҳасида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда услубий ёрдам кўрсатиш бўйича» курсларга АРМ ходимларининг малакасини ошириш учун юбориш ишлари амалга оширилмоқда.