Ахборот коммуникация технологиялар бўлими

АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАР БЎЛИМИ

БЎЛИМ МАҚСАДИ

Мазкур бўлим, Институтда замонавий ахборот технологиялари ва тизимларини амалда қўллаш орқали ички ишлар идоралари учун мутахассислар тайёрлаш жараёнининг сифатини, ўқув жараёни дастурий-услубий таъминотининг, хизмат ва маъмурий фаолиятнинг, ўқув-тарбия ишларининг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, таълимнинг масофали технологиялари элементларидан фойдаланиб таълим беришни амалга оширишни инновацион усул ва шаклларини ривожлантириш, ахборотлаштириш соҳасида ягона илмий-техник фаолиятни амалга оширишдан иборат.

БЎЛИМ ВАЗИФАЛАРИ

Институтда ахборот-педагогик технологияларнинг янги шаклларини амалга ошириш, ўқув жараёнида ахборот-таълим муҳитини ривожлантириш ва такомиллаштириш, ички ишлар идоралари мутахассисларининг касбий тайёргарлигига қўйиладиган талабларга мувофиқ замонавий ахборот технологияларини таълим жараёнига жорий этиш, ўқитишнинг анъанавий усуллари билан бир қаторда, ахборот етказишнинг замонавий технологик ва методик ёндашувларини амалга оширишдан иборат.

БЎЛИМ ФАОЛИЯТИ

Ахборот коммуникация технологиялар бўлими хизмат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги, Ички ишлар вазирлигининг ҳамда Институтнинг тегишли буйруқ ва кўрсатмаларига кўра “Ахборот коммуникация технологиялар бўлими тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширилади.

- Институтда барча ўқув ва илмий-услубий ресурсларни бирлаштирувчи ягона ахборот-таълим маконини яратиш, жамланган материаллардан курсантлар ва профессор ўқитувчиларнинг фойдаланиш имкониятини таъминлаш;

- ўқув жараёнини информацион-услубий ва техник таъминлаш, таълим ресурсларининг воситалари ёрдамида педагогик фаолиятни ахборот билан қувватлашни ташкил этиш;

- таълим ва илмий тадқиқот жараёнига Интернет, телеком­му­ни­кация ҳамда масофали ўқитиш технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланишни йўлга қўйиш;

- Институт ҳақидаги ахборотларни жамлаш, тўлдириш ва янгилаш ҳамда турли ахборот ва телекоммуникацион тармоқларда жойлаштириш, мазкур ишларни техник ва ахборот жиҳатдан таъминлаш ва кузатувини олиб бориш;

- Институтнинг ахборот инфраструктурасини техник жиҳатдан таъминлаш, кузатиш ва ривожлантириш ишларини амалга ошириш.

Институтда локал тармоқ йўлга қўйилган бўлиб унинг узлуксиз ишлаши ва назорати олиб борилади шунингдек мазкур тармоқ Институт кафедраларини Ахборот-ресурс маркази билан ўзаро бирлаштирган бўлиб курсантлар ва профессор-ўқитувчилар таркибига Ахборот ресурс марказида жорий қилинган электрон таълим ресурслари, «ZiyoNET» таълим ахборот тармоғи ва халқаро Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратилган. Бўлим тасарруфидаги компьютер синфида халқаро Интернет тармоғи, АРМда «ZiyoNET» таълим ахборот тармоқларидан ҳамда IP-TV хизматларидан фойдаланиш ташкил қилинган. Институтда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва тизимлари билан электрон почта алоқаси Ахборот маркази билан хамкорликда бўлим томонидан ишга туширилган.

Бўлим  тасарруфида “Махсус моделлаштириш ва симуляция” маркази такил қилинган бўлиб, Замонавий ахборот ва компьютер технологиялари ютуқларидан кенг фойдаланган ҳолда Институтда ўқув жараёнининг самарадорлигини ошириш, барча тоифадаги ёнғин хавфсизлиги хизмати мутахассисларининг касбий тайёргалик ва ахборот-аналитик лаёқатлари даражасини юксалтириш мақсадида ҳамда моделлаштириш ва симуляция тизимларини қўллаган ҳолда ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғинларнинг олдини олиш ва мураккаб ёнғинларни ўчириш усуллари бўйича амалий машғулотлар ўтказиш йўлга қўйилган.

ҲАМКОРЛИК

Ахборот коммуникация технологиялар бўлими ҳозирги кунда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети билан ўзаро ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилган.

ИСТИҚБОЛДАГИ  РЕЖАЛАР

Келгусида Институт Ахборот коммуникация технологиялар бўлими томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Институтда замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб ўқитишни ва видеоконференция алоқаларини йўлга қўйиш ишлари амалга оширилмоқда.