Илмий тадқиқот ва тахририй нашриёт фаолиятини ташкиллаштириш бўлими

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ВА ТАҲРИРИЙ — НАШРИЁТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БЎЛИМИ

Досчанов Мавлонбек Раджаббоевич – бўлим бошлиғи, капитан

БЎЛИМ ЙЎНАЛИШИ

Бўлимнинг мақсади Институтда ёнғин хавфсизлиги ва техносфера хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилган фундаментал, амалий ҳамда инновацион илмий тадқиқотлар ўтказиш ва новаторлик ғояларини рўёбга чиқариш, олий ўқув юртидан кейинги таълим институти фаолиятини ҳамда янги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш ишларини фаол ташкиллаштириш иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

Илмий тадқиқот фаолияти йўналишида:

Институтнинг илмий тадқиқот ишлари йиллик режасини шакллантириш ва унинг ижросини таъминлашни ташкиллаштириш;

  • Институтнинг илмий тадқиқот йўналишидаги фаолиятининг асосий мақсадини рўёбга чиқаришда пешқадам бўлиш;
  • Институтнинг фундаментал, энг муҳим амалий ва инновацион тадқиқотлар истиқболли дастурлари ва йўл хариталарини ишлаб чиқиш ва улар билан белгиланган тадбирларнинг ижросини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш;
  • Институтнинг фундаментал, энг муҳим амалий ва инновацион тадқиқотлар истиқболли дастурлари ва йўл хариталарини ижрога қаратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги марказий аппаратининг тегишли тузилмалари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси илмий-тадқиқот институтлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда бошқа дахлдор ташкилотлар билан яқин ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ташкиллаштириш;
  • Институт қошидаги «Ёш олимлар мактаби» фаолиятини ташкиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигининг доимий мониторингини олиб бориш;
  • Кафедралар ва бўлимлар қошидаги иқтидорли курсантлар илмий тўгараклари фаолиятини ташкил этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг ҳисобини юритиш;
  • Институтда илмий конференция, семинар, симпозиум ва давра суҳбатларини ташкиллаштириш;
  • Ҳамкорлик меморандумлари асосида Институт профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг республикадаги олий таълим муассасалари ва илмий текшириш институтларида стажировка ўташларини ташкиллаштириш;
  • олий ўқув юртидан кейинги таълим доирасида Институт докторантлари, мустақил изланувчи ва изланувчиларига ҳар томонлама кўмак кўрсатиш ва амалий ёрдам бериш, шунингдек, уларнинг фаолияти самарадорлигининг доимий мониторингини олиб бориш;
  • Институтда ўрнатилган тартибда олий ўқув юртидан кейинги таълим институти фаолиятини ташкиллаштириш;

Таҳририй-ноширлик фаолияти йўналишида:

  • Институтнинг дарслик, ўқув-услубий ва бошқа адабиётларни нашр этиш йиллик режасини шакллантириш ва унинг ижросини таъминлашни ташкиллаштириш;
  • Ўқув жараёнини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бўлими ва Ахборот-ресурс маркази билан биргаликда Институтда фанларнинг давлат тилидаги адабиёт (дарслик ва ўқув қўлланма)лар билан таъминланганлиги ва янги авлод ўқув қўлланмаларига эҳтиёжни ўрганиш;
  • Институт профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари томонидан тайёрланган дарсликлар, маъруза фондлари, ўқув қўлланмалари ҳамда бошқа ишланмаларни ўз вақтида таҳрир қилиш, сифатини баҳолаш ва чоп этиш;
  • Институтда ташкил этилган илмий-амалий конференция ва семинарлар материалларини тўпламлар шаклида чоп этиш;
  • Институтда ўтказилган маданий, маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари бўйича фотоаматериаллар тайёрлаш;
  • «Ёнғин-портлаш хавфсизлиги» илмий-техник журнал таҳририяти фаолиятини ташкиллаштириш.

БЎЛИМНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ ФАОЛИЯТИ ВА ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтида 2017 йил январь ойидан буён докторант, подполковник Б.Т.Ибрагимов фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун «Бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлигига кучланган-деформацияланган демпферли тизимлар таъсирининг назарий ва экспериментал асосларини такомиллаштириш» мавзусида диссертация тадқиқотларини, мустақил изланувчи, подполковник Б.Б.Хатамов фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун «Создание многофункциональной спецтехники и адаптированного методологического базиса повышения пожарной безопасности сложных объектов» мавзусида диссертация тадқиқотларини олиб бормоқдалар.

Институтнинг қўйидаги ходимлари мустақил тадқиқотчиси сифатида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқдалар:

  • Институт ўқитувчиси, майор Н.К.Ўразбаев 2016 йилдан Ўзбекистон миллий университети мустақил тадқиқотчиси сифатида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун «Ўзбекистонда Ёнғин хавфсизлиги тизимининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари XX-XXI аср бошлари» мавзусида;
  • Институт ўқитувчиси, лейтенант Ф.О.Хафизов 2018 йил январь ойидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти «Тўқимачилик материаллари технологияси» кафедраси мустақил тадқиқотчиси сифатида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун «Матоли ёнғин ўчириш енгларини қовурғасини яратиш» мавзусида;
  • Институт илмий ходими, лейтенант Б.Х.Тожибоев 2018 йил январь ойидан М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг мустақил тадқиқотчиси сифатида мазкур Университет кафедра мудири, кимё фанлари доктори, доцент З.А.Сманова илмий раҳбарлигида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун «Полимер материалларини ёнишидан ажралган газларни экспрес аниқлаш ва нейтраллаш методини ишлаб чиқиш» мавзусида.

Институтнинг қўйидаги ходимлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаш устида ишламоқдалар:

  • Институт катта ўқитувчиси, майор С.Қ.Жумаев «Маҳаллий хом-ашёлар асосида тайёрланган антипиренлар билан ёғоч материалларини ёнғиндан ҳимоялаш» мавзусида;
  • Институт ўқитувчиси, катта лейтенант О.А.Тўлаганов «Гипс боғловчиси асосидаги композицион қурилиш материалларининг оловбардошлилигини оширишда оловбардош қўшимчалар: вермикулит ва микросфераларни қўллаш» мавзусида;
  • Институт ўқитувчиси, лейтенант М.Бойхўрозов «Ёнғин хавфсизлигида алоқа, локация ва навигация жиҳозларининг қўлланилиши» мавзусида;
  • Институт ўқитувчиси, лейтенант Ж.Болиқулов «Ёнғин хавфини олдиндан огоҳлантирувчи электрон ва оптик қурилмалар яратиш» мавзусида;
  • Институт ўқитувчиси, лейтенант Э.Н.Васиев «Тўлиқ бўлмаган маълумотлар бўйича ишончли эҳтимоллик функционалларини баҳолаш» мавзусида;
  • Институт ўқитувчиси, лейтенант Д.К.Насриддинов «Олий таълимнинг физика курсида элементар зарралар физикасининг замонавий кўриниши ва ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш» мавзусида;
  • Институт илмий ходими, катта лейтенант М.Р.Досчанов «Тўқимачилик материалларининг ёнғин хавфсизлигини камайтиришда нанотехнологиялардан фойдаланиш» мавзусида;
  • Институт илмий ходими, лейтенант М.Р.Олимов «Маҳаллий хом-ашёлар асосида самарали иссиқлик сақловчи композицион қопламалар олиш» мавзусида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилда Бўлим томонидан ташкил этиладиган чора-тадбирлар:

  • Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси илмий-текшириш институтлари ва республика олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган етакчи олим ва академиклар билан давра суҳбатларини ўтказишни;
  • Ёнғин хавфсизлиги институти, Республика «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси ва жойлардаги ҳудудий ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар билан ҳамкорликда республика туман/шаҳарларидаги одамлар оммавий йиғиладиган жойларда ёнғин вақтида ҳаракат қилиш тартиби ва ёнғинларнинг юз беришига йўл қўймаслик чора-тадбирлари акс эттирилган кўргазмали ташвиқот материалларининг тарқатилишини;
  • Ёнғин хавфсизлиги институти ёш ўқитувчилари ва илмий ходимларини Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси илмий текшириш институтларида ва республиканинг турдош олий таълим муассасаларида ўзаро ҳамкорлик меморандумлари асосида стажировка ўташларини;
  • Ёнғин хавфсизлиги институтида ёнғин ва техносфера хавфсизлигини таъминлашдаги муаммолар бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларни ривожлантиришга йўналтирилган истиқболли мавзулар бўйича Институтнинг ўқитувчи ва илмий ходимлари томонидан илмий изланишларнинг олиб борилишини;
  • «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида 2018-2022 йилларда ёнғин хавфсизлиги ва техносфера хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари бўйича фундаменттал ва амалий илмий тадқиқотларни ривожлантириш стратегияси»нинг ижросини;
  • Ёнғин хавфсизлиги институти муассислигида таъсис этилган «Ёнғин-портлаш хавфсизлиги» («Пожаровзрывобезопасность») илмий-техник журналининг чоп этилишини.

БЎЛИМ ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ

СОҲАГА ОИД ИСЛОҲОТЛАР ДОИРАСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2017 йил 23 майдаги «Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2991-сон Қарори талабларига мувофиқ Бўлим ходимларининг фаол иштирокида қуйидаги тадбирлар ташкиллаштирилди:

  • «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида 2018-2022- йилларда ёнғин хавфсизлиги ва техносфера хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ривожлантириш стратегияси» ишлаб чиқилган (24.06.2017 й.) (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси билан келишилган);
  • «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида ёнғин ва техносфера хавфсизлигини таъминлашдаги муаммолар бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларни ривожлантиришга йўналтирилган истиқболли мавзулар рўйхати» ишлаб чиқилган (24.06.2017 й.) (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси билан келишилган);
  • Ёнғин хавфсизлиги институти муассислигида «Ёнғин-портлаш хавфсизлиги» («Пожаровзрывобезопасность») илмий-техник журнали таъсис этилиб, «Оммавий ахборот воситаси» сифатида рўйхатга олинган (Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги 18.10.2017 й.) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси томонидан (ОАК Раёсатининг 28.12.2017 й. 247/6-сон қарори) техника фанлари бўйича диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган;
  • Ёнғин хавфсизлиги институти, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамда Республика «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда «Республикамиз ҳудудида ёнғин вақтида ҳаракат қилиш тартиби ва ёнғинларнинг юз беришига йўл қўймаслик чора-тадбирлари акс эттирилган кўргазмали ташвиқот материалларини тарқатишни ташкил қилиш тўғрисида»ги қўшма қарори қабул қилинган. Қўшма қарор ижроси доирасида ўтган йилнинг июль-декабрь ойларида 5751 та кўргазмали ташвиқот материаллари тайёрланиб, жойлардаги ҳудудий ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар билан ҳамкорликда республика туман/шаҳарларидаги одамлар оммавий йиғиладиган жойларда тарқатилган;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг қуйидаги етакчи олимлари билан давра суҳбатлари ўтказилган:

  •  академик Ўткир Ҳасанович Расулев – Ион-плазма ва лазер технологиялари институти лаборатория мудири;
  • академик Рамизулла Абдуллаевич Мўминов – Физика-техника институти лаборатория мудири;
  • профессор Босит Набиевич Ҳамидов – Умумий ва ноорганик кимё институти лаборатория мудири;
  • профессор Мастура Искандарова – Умумий ва ноорганик кимё институти қошидаги «Стром» илмий-текшириш ва синов маркази мудири;
  • профессор Хатам Бахронович Ашуров – Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директори;
  • техника фанлари доктори Шавкат Исакович Клычев – Ион-плазма ва лазер технологиялари институти қошидаги Махсус конструкторлик-технологик бюроси директори;

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ ДОИРАСИДА

Институт ўқитувчиси майор Қ.М.Муртазаев «Сув совутиш қурилмаларида (градирния) иссиқлик ва масса алмашинув жараёнларини жадаллаштириш технологиясини яратиш» мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини Тошкент давлат техника университети қошидаги 27.06.2017.Т.03.03 Илмий Кенгашда 2017 йил 30 ноябрда муваффақиятли ҳимоя қилди.

Подполковник Б.Т.Ибрагимов Институтда ташкил этилган олий ўқув юртидан кейинги таълим институтининг докторантурасига ва подполковник Б.Б.Хатамов таянч докторантурасига белгиланган тартибда қабул қилиндилар.

Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларининг қўйидаги мавзудаги илмий лойиҳалар бўйича Бўлим ташкилотчилиги асосида илмий изланишлар олиб борилган:

2016-2017 йилларга мўлжалланган «Энергосамарадор бетон учун наномодификацияловчи қўшимча олиш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусида;

2016-2017 йилларга мўлжалланган «Маҳаллий ҳом ашё асосида қийин ёнувчан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқариш ва ҳаётга татбиқ этиш» мавзусида;

2015-2017 йилларга мўлжалланган «Саноат чиқиндилари асосида олинган ресурстежамкор антипиренлар билан ишлов берилган оловбардош қурилиш материалларини яратиш ва тадқиқ этиш» мавзусида.

ТАҲРИРИЙ- НОШИРЛИК ФАОЛИЯТИ

Институтда янги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш борасида қуйидаги илмий ва ўқув адабиётлар нашр этилди:

  • «Ёнғин суриштируви ва экспертизаси» фанидан дарслик (Ў.Т.Музаффаров, А.В.Литяга). Чўлпон нашриётида 200 нусхада;
  • «Қурилишда ёнғин хавфсизлиги» фанидан дарслик (Ў.Т.Музафаров, Р.С.Юсупов, И.И.Сидиков). Чўлпон нашриётида 200 нусхада;
  • «Ёнғин ўчириш тактикаси» фанидан дарслик (А.Ҳ.Қўлдошев, Э.Э.Собиров, С.С.Султонов). Чўлпон нашриётида 200 нусхада;
  • 2017 йил 15 март куни Институтда «Ёнғинга хавфсиз қурилиш материаллари-хавфсизлик пойдеворидир» мавзусида ўтказилган илмий-амалий анжуман материаллари тўплами;
  • 2017 йил 14 декабрь куни Институтда «Ёнғин хавфсизлиги муаммолари, уларнинг ечими ва ёнғинга қарши муҳофазани такомиллаштириш» мавзусида ўтказилган илмий-амалий анжуман материаллари тўплами.

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТЛАРИ, ТУРДОШ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ, ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг бир қатор илмий тадқиқот институтлари ҳамда республиканинг турдош олий таълим муассасалари билан тузилган ҳамкорлик меморандумлари асосида Институт ёш ўқитувчилари ва илмий ходимларининг стажировкалари ташкиллаштирилмоқда, жумладан:

  • Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети;
  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети;
  • Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;
  • Полимерлар кимёси ва физикаси институти;
  • Умумий ва ноорганик кимё институти;
  • Ион-плазма ва лазер технологиялари институти;
  • Тошкент кимё технология институти;
  • Тошкент архитектура қурилиш институти;
  • Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти;
  • Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти;
  • Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти.

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНЛАР

Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига мувофиқ, Институтда 2017 йилда қуйидаги мавзуларда илмий-амалий конференциялар ўтказилди:

2017 йил 15 март куни «Ёнғинга хавфсиз қурилиш материаллари – хавфсизлик пойдеворидир» мавзусида республика миқёсидаги илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференцияда «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти директори, к.ф.д., профессор А.Т.Жалиловнинг «Олигомер антипиренларни маҳаллий хом ашёлар асосида синтез қилиш ва уларнинг хоссалари», Тошкент Архитектура ва қурилиш институт профессори, т.ф.д. Н.А.Самиговнинг «Олигомер антипиренлар асосида ёғоч ва полимер қурилиш материалларини ҳимоялаш», Тошкент Давлат техника университети ф-м.ф.д. С.З.Мирзаевнинг «Темир-бетон конструкциялар оловбардошлиги ва сувнинг қотириш усуллар» ва Тошкент Давлат техника университети профессори, к.ф.д. Р.И.Исмоиловнинг «Полимер антипиренлар синтези ва уларнинг материаллар оловбардошлигига таъсири» мавзусидаги маърузалари конференция иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

2017 йил 14 декабрь куни «Ёнғин хавфсизлиги муаммолари, уларнинг ечими ва ёнғинга қарши муҳофазани такомиллаштириш» мавзусида республика миқёсидаги илмий-амалий конференция ўтказилди. Конференцияда куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа, иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ҳамда аҳоли кўп йиғиладиган масканлар ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги муаммолар, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари, шунингдек, ёнғинга қарши муҳофаза тизимидаги янгича замонавий ёндашувлар ва бу соҳага оид илм фан ютуқлари хусусида тажриба алмашилди ва мунозаралар олиб борилди.