Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ ФАКУЛЬТЕТИ

Пўлатов Ғофуржон Ғайратжонович – факультет бошлиғи, подполковник

Факультетнинг мақсади:

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш доирасида:

  • бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда соҳадаги ўзгариш ва янгиликларни ўз ичига олган малакавий талаблар, ўқув режа ва дастурлар асосида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати (ДЁХХ) ходимларининг касбий маҳоратини ривожлантиришга кўмаклашиш учун зарур бўлган янги билим, кўникма ва маҳоратларни шакллантириш;
  • объектлар (ўта муҳим давлат аҳамиятига эга ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлар, ижтимоий соҳа, тадбиркорлик субъектлари ҳамда вазирлик ва идоралар тасарруфидаги масканлар) раҳбарлари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича муҳандис-техник ходимларини ёнғин хавфсизлиги асосларига ўқитиш орқали республикадаги ёнғинга қарши аҳволни барқарорлаштириш, ишлаб чиқариш ва турмушда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг ёнғинга қарши маданиятини ошириш;
  • Институт профессор-ўқитувчиларининг касбий даражаси ва малакаси ҳамда педагогик маҳоратининг доимий ўсиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва ҳар томонлама кўмаклашиш, замонавий талабларга мувофиқ уларни мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали педагог-мутахассисларни тайёрлаш сифатини тубдан ошириш;

ДЁХХ учун раҳбар кадрларни тайёрлаш доирасида:

ДЁХХда бошқарув ва хўжалик-молиявий фаолиятни ташкиллаштириш бўйича зарурий билим ва кўникмаларни ҳамда юқори интеллектуал ва маънавий фазилатларни эгаллаган, шахсий таркибни ижтимоий-руҳий жиҳатдан бошқариш ва улар билан ишлаш усулларини ўзлаштирган раҳбар кадрлар захирасини яратишдан иборат.

Факультетнинг вазифалари:

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш доирасида:

  • ДЁХХ ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • объектлар (ўта муҳим давлат аҳамиятига эга ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлар, ижтимоий соҳа, тадбиркорлик субъектлари ҳамда вазирлик ва идоралар тасарруфидаги масканлар) раҳбарлари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича муҳандис-техник ходимларини тегишли ўқув дастурлари бўйича ёнғин хавфсизлиги асосларига шартнома асосида ўқитиш ишларини ташкиллаштириш;
  • Факультетда амалга ошириладиган ўқув-тарбия жараёни ва амалиётнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси билан ҳар томонлама доимий ҳамкорлик қилиш;
  • объектлар (ўта муҳим давлат аҳамиятига эга ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлар, ижтимоий соҳа, тадбиркорлик субъектлари ҳамда вазирлик ва идоралар тасарруфидаги масканлар) раҳбар ва меҳнат муҳофазаси (хавфсизлик техникаси) бўйича муҳандис-техник ходимларини ёнғин хавфсизлиги асосларига ўқитиш ишларини ташкиллаштириш масалалари юзасидан мазкур ташкилотлар ёхуд уларнинг юқори турувчи органлари билан ҳамкорлик қилиш;
  • қайта тайёрлаш ва малака ошириш масалалари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш;
  • қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув йиғинларида иштирок этиши лозим бўлган ДЁХХ ходимларининг прогноз қилинаётган контингентини белгилаш ишларида иштирок этиш;
  • ДЁХХ ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш;
  • қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича хорижий тажрибани ва таълим муассасаларининг эътироф этилган ютуқларини жорий қилиш;
  • қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув йиғинларида машғулотлар ўтказиш учун олий таълим муассасаларининг етакчи педагог кадрларини ва амалий органларнинг етакчи мутахассисларини кенг жалб этишни таъминлаш;
  • режа асосида Институт профессор-ўқитувчилар таркибини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Бош илмий методик маркази ва таянч олий таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва малака оширишларини ташкиллаштириш;
  • Институт профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш натижаларининг ички мониторингини олиб бориш, юқори кўрсаткичларга эришган профессор-ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети тўғрисида Низом билан белгиланган бошқа вазифалар.

Раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курслари доирасида:

ДЁХХ учун раҳбар кадрларни тайёрлаш Олий курслар фаолиятини ташкиллаштириш;

ДЁХХ учун раҳбар кадрларни тайёрлаш Олий курслар тингловчилари касбий фаолиятининг доимий мониторингини ташкил этиш;

Сайёр ўқув йиғинлари доирасида:

  • тасдиқланган режа-жадвал асосида республиканинг ҳар бир маъмурий ҳудудларида жойлашган объектлар (ўта муҳим давлат аҳамиятига эга ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлар, йирик ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда вазирлик ва идоралар тасарруфидаги масканлар) раҳбарларини ёнғин хавфсизлиги асослари бўйича ўқитиш учун комплекс ўқув-амалий йиғинлари ташкил этиш (натижаси бўйича тест синовлари ўтказилиб, белгиланган намунадаги сертификатлар бериладиган);
  • тасдиқланган режа-жадвал асосида ДЁХХнинг офицерлик лавозимларида хизмат қилаётган шахсий таркиби билан тест синовларини қабул қилиш ва натижаларининг таҳлили асосида Институтнинг ўқув жараёни, шунингдек, фаолият йўналишлари бўйича ўқув қўлланмалари, йўриқнома ва дастурларни янада такомиллаштириш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш ишларини ташкиллаштириш;
  • тасдиқланган режа-жадвал асосида тегишли ўқув дастурлари бўйича ДЁХХнинг ҳудудий/маҳаллий органлари шахсий таркиби билан амалий машғулотлар ҳамда аҳоли, ташкилотлар, аҳоли оммавий бўладиган масканлар, ижтимоий соҳа объектлари ва таълим муассасаларида ёнғинга қарши профилактик-тушунтириш тадбирларини ўтказиш ишларини ташкиллаштириш.

ФАКУЛЬТЕТ ФАОЛИЯТИ ВА НАТИЖАЛАРИ

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида:

1) Вазирликнинг тегишли буйруғи билан тасдиқланган тақсимот асосида 2016/2017- ўқув йили мобайнида Факультетда ДЁХХ ходимларини қайта тайёрлаш бўйича 1 та ўқув йиғин ўтказилиб, ДЁХХнинг 13 нафар ходимлари қайта тайёргарликдан ўтдилар.

Ўқув йиғинлари 1 та ўқув-тайёргарлик тоифалари доирасида 20 та ихтисослик фанларини ўз ичига олган 144 соатлик махсус ўқув дастури асосида ташкил этилди.

2) Вазирликнинг тегишли буйруғи билан тасдиқланган тақсимот асосида 2017 йил мобайнида Факультетда ДЁХХ ходимларини малака ошириш бўйича 10 та ўқув йиғин ўтказилиб, ДЁХХнинг 478 нафар ходимлари малакаларини оширдилар.

Ўқув йиғинлари 19 та ўқув-тайёргарлик тоифалари доирасида 20 та ихтисослик фанларини ўз ичига олган 96 соатлик махсус ўқув дастури асосида ташкил этилди.

Изоҳ. 1. Қайта тайёрлаш – ходимнинг эгаллаган лавозимидан бошқа лавозимга тайинланиши зарурати туфайли ёки ўз хусусиятларига кўра, хизмат талабларидан келиб чиққан ҳолда янги фаолият йўналишларига жалб қилиш ҳолатлари юзага келиши муносабати билан амалга ошириш.

  1. Малака ошириш – ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлар томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган квалификация (малака) талаблари асосида ички ишлар органлари ва бўлинмаларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг касбий билими ва маҳоратлари даражасини хизмат талабларига мос равишда янгилаб бориш.
  2. Ўқув йиғинлари – белгиланган муддат даврийлигида ўқув режа ва дастури асосида ДЁХХ ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёни.

3) 2017 йил мобайнида Факультетда 21 та вазирлик/идораларнинг жами 444 нафар  объектлар (ўта муҳим давлат аҳамиятига эга ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлар, ижтимоий соҳа, тадбиркорлик субъектлари ҳамда вазирлик ва идоралар тасарруфидаги масканлар) раҳбарлари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича муҳандис-техник ходимлари 60 соатлик махсус ўқув дастурлари бўйича ёнғин хавфсизлиги асосларига ўқитилиб, уларга тегишли сертификатлар тақдим этилди.

ДЁХХ учун раҳбар кадрлар тайёрлаш олий курслари тизимида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан 2017/2018-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети таркибида олий таълим базасида ўқиш муддати бир йиллик Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбар кадрларини тайёрлаш Олий курслари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори билан туман (шаҳар)лар ва объектлар ёнғин хавфсизлиги бўлими (бўлинмаси) бошлиғи лавозимлари қатъий равишда Институтнинг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбар кадрларини тайёрлаш Олий курсларини тамомлаган офицер ходимлар билан жамланиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан ҳудудий ва туман/шаҳар ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг раҳбарлик лавозимлари устунлик асосида раҳбар кадрлар тайёрлаш Олий курсларини тамомлаган ходимлар билан жамланиши белгилаб қўйилди.

Олий курсларда ўқув жараёни 2017/2018-ўқув йилидан бошланган.

Олий курсларда ўқув жараёни Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбар кадрларини тайёрлаш Олий курсларига қабул ва ўқиш тартиби тўғрисида Низом, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети Раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курсига «Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматида бошқарувни ташкиллаштириш» йўналиши бўйича қўйиладиган Давлат талаблари»га оид Давлат стандарти ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Олий курслар тингловчиларининг биринчи битирув тадбири Институт ўқув жараёни графигига асосан 2018 йил июнь ойига режалаштирилган.

Институт профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш тизимида:

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бош илмий методик маркази билан доимий равишда узвий алоқада бўлиб, ҳар йили Институт кафедралари профессор-ўқитувчиларининг ОваЎМТВ Бош илмий методик маркази ва олий ўқув юртлари ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказларида малака ошириш ишларини ташкиллаштиради ва унинг ижроси юзасидан назорат олиб боради.

2017 йил мобайнида Институтнинг 8 нафар профессор-ўқитувчилари тегишли малака ошириш курсларида малака ошириб, аттестациядан муваффақиятли ўтганлар ва уларга  малака аттестатлари берилган, жумладан:

  • Ў.Р.Абдушарипов;
  • Ш.Д.Мирзаев;
  • Ш.Б. Асамов;
  • А.В.Литяга;
  • Д.К.Насреддинов;
  • Ж.С.Болиқулов;
  • Ф.О.Хафизов;
  • Г.Э.Махамаджанова.

Сайёр ўқув йиғинлари доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аҳоли, тадбиркорлар, давлат органларининг ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш борасидаги кўникма ва малакаларини тизимли равишда такомиллаштириб бориш мақсадида 2017 йил июль ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари таркиби томонидан жойларда сайёр ўқув-амалий йиғинларни ўтказиш амалиёти жорий қилинди. Сайёр ўқув-амалий йиғинлар қуйидагиларни кўзда тутади:

Институтда ўқув жараёнларини ҳамда ўқув адабиётлари, йўриқнома ва қўлланмаларни янада такомиллаштириш мақсадида ёнғинлар профилактикасини ташкил қилиш ва ўчириш йўналишлари бўйича Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркиби билан тест синовларининг ва амалий кўникма машқларининг ўтказилишини;

республикадаги ёнғинга қарши ҳолатни барқарорлаштириш, ишлаб чиқариш ва турмушда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ёнғинга қарши маданиятини ошириш мақсадида республиканинг ҳар бир ҳудудида натижалари юзасидан тест синовлари қабул қилинадиган ва тегишли сертификатлар бериладиган объект раҳбарларининг комплекс ўқув-амалий йиғинларини ташкил қилишни;

ёнғинлар профилактикасининг илғор шакл ва усулларини жорий этиш, ёнғин ўчиришга жалб қилинадиган куч ва воситаларни бошқариш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, ёнғин назорати ва ёнғинларни ўчириш соҳасига замонавий илмий-техника ютуқлари ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг барча шахсий таркиби билан амалий машғулотлар ўтказишни.

2017 йил мобайнида сайёр ўқув йиғинлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ташкиллаштирилди.

Йиғинлар доирасида ўтказилган машғулотларда жами 996 нафар раҳбарлар қатнашиб, тест синовларидан муваффақиятли ўтганликлари учун 823 тасига 1 йил муддатга бериладиган тегишли намунадаги сертификатлар тақдим этилган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ДЁХХ гарнизонининг 590 нафар офицер ходимларидан тест синовлари қабул қилиниб, амалий кўникма машқлари ўтказилган.

2017 йил июль ойидан бошлаб ҳар ойда (сентябрь-октябрдан ташқари) ДЁХХ ҳудудий/маҳаллий органларининг ўртача 10316 нафар шахсий таркиби билан амалий машғулотлар ташкиллаштирилган.

2017 йил июль-декабрь ойларида (сентябрь-октябрдан ташқари) Институт профессор-ўқитувчилари томонидан республиканинг туман/шаҳарларидаги аҳоли, ташкилотлар, аҳоли оммавий бўладиган масканлар, ижтимоий соҳа объектлари ва таълим муассасаларидаги жами 40 минг 546 нафар фуқаро/ишчи-хизматчилар билан ёнғинга қарши профилактик-тушунтириш тадбирлари ўтказилган.

ҲАМКОРЛИК

Тажриба алмашиш, назариянинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш мақсадида амалий органлар, бошқа турдош олий таълим муассасалари ҳамда ОваЎМТВнинг олий ўқув юртлари билан алоқаларга алоҳида эътибор қаратилган, жумладан:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси;

Ўзбекистон Республикаси ОваЎМТВнинг БИММ ва таянч олий ўқув юртлари рҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малака ошириш марказлари.