Молия ва таъминот ҳизмати

Молия ва таъминот хизмати

Хизмат бошлиғи – полковник Тохтамуратов Дилшод Мидхатович.

Молия ва таъминот хизмати таркибига куйидаги бўлим ва хизматлар киради:

  • Молия-иқтисод бўлими;
  • Озиқ-овқат таъминоти бўлими;
  • Қурилиш ва коммунал фойдаланиш бўлими;
  • Таъминот ва маиший хизмат бўлими;
  • Автомобиль хўжалиги.

Институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва модернизациялаш, замонавий ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш, шахсий таркибнинг яшаш шароитларини таъминлаш, уларнинг озиқ-овқат ва формали кийим-кечак таъминотини амалга ошириш, Институт тасарруфидаги бино ва иншоотларга техник хизмат кўрсатиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш, транспорт хизматини кўрсатиш ишларини амалга ошириш Молия ва таъминот хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2991-сонли Қарори билан  2017-2021 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги институти таълим-тарбия фаолиятини такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлар дастури» қабул қилинган.

Дастур асосида Институт ҳудудида 4 қаватли янги замонавий ўқув-лаборатория комплекси, спорт зал ва ҳудуддан ташқарида ўқув полигонининг қурилиши, бир қатор биноларнинг реконструкция қилиниши ва капитал таъмирланиши, ўқув хоналарининг замонавий асбоб-ускуналар, лаборатория жиҳозлари, ахборот-коммуникация технологиялари билан, шунингдек, юртимизда ишлаб чиқарилган замонавий ёнғин ўчириш автомобиллари, ёнғин-техник жиҳозларининг харид қилиниши ва Институтнинг автопаркини янгиланиши кўзда тутилган

Мазкур Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши, Институтда таълим-тарбия жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш, таълим жараёнига қўшимча равишда юқори технологияларни жорий этиш, замонавий ёнғин ўчириш техникалари базасида таълим олиш, шунингдек, Институт моддий-техника базасини ҳар томонлама мустаҳкамлаш учун кенг имкониятлар яратади.