Ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар маркази

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ФУНДАМЕНТАЛ ВА АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТЛАР МАРКАЗИ

Шуҳрат Эргашевич Курбанбаев – Марказ бошлиғи, техника фанлари доктори, подполковник.

МАРКАЗ ЙЎНАЛИШИ

Марказнинг мақсади ёнғин хавфсизлиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб бориш, соҳага инновацион ғоялар ва замонавий технологияларни олиб кириш ва илмий фаолият натижаларини амалиётга жорий қилиш орқали республикада ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг самарадорлигини оширишга, ёнғинларни олдини олиш ҳамда ёнғинларни тез ва самарали бартараф этишга эришишдан иборат.

Марказнинг вазифалари:

  • Республикамизда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва унинг олдини олиш ҳамда содир бўлган ёнғинларни тез ва самарали бартараф этиш йўналишларида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;
  • Илмий-тадқиқотларни ўзаро мувофиқлаштириш асосида ёнғин ва техносфера хавфсизлиги йўналишларида ягона илмий-тадқиқот фаолиятни ташкил қилиш ҳамда уни такомиллаштириш;
  • Ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид йўналишларда олий малакали илмий кадрлар тайёрлашда иштирок этиш.

Марказнинг функциялари:

Илмий-тадқиқотларни олиб бориш ва такомиллаштириш соҳасида:

  • республикамизда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва унинг олдини олишда мавжуд муаммолар, уларнинг ечими ва ёнғинга қарши муҳофазани такомиллаштириш йўналишларида фундаментал ва амалий тадқиқотлар лойиҳаларини амалга ошириш;
  • тегишли вазирлик, идоралар ва илмий-тадқиқот институтлари ҳамда олий таълим муассасалари билан замон талабларига жавоб берадиган янги илмий-тадқиқот йўналишларини шакллантириш ва ҳамкорликдаги тадқиқот ишларини ташкил қилиш;
  • ёнғин ва техносфера хавфсизлигини таъминлаш бўйича Давлат илмий-техника дастурлари доирасида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш орқали ёнғин хавфсизлиги соҳасида импорт улушини камайтириш
    ва экспорт салоҳиятини оширишга ҳисса қўшиш;
  • маҳаллий хом ашёлар асосида янги турдаги ёнғин-техник ишланмалар, материаллар ва янги конструкторлик ишланмалар намуналарини яратиш, такомиллаштириш ва уларни жорий қилиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишни амалга ошириш;
  • маҳаллий хом ашёлар асосида ёнғинга хавфсиз қурилиш материалларини яратиш, ёнғин ўчиришнинг янги услуб ва воситаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш ҳамда жорий қилиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;
  • ёнғин хавфсизлиги соҳасига инновацион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • бошқа ташкилот ва таълим муассасаларидан келиб тушадиган буюртмалар асосида фаолиятга мос йўналишлар бўйича илмий-текшириш ва тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
  • вазирликлар, давлат идоралари, корхона ва ташкилотларга тегишли объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги соҳасида техник регламентлар, Давлат стандартлари, меъёрлари, қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишда иштирок этиш.
  • Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идораларнинг илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ёнғин хавфсизлигини сифатли таъминлашга
    ва рақобатбардош маҳаллий ёнғин-техник маҳсулотларни яратишга йўналтирилган илғор илмий-тадқиқотлар ва изланишлар олиб бориш;
  • ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғинларни ўчиришнинг замонавий восита ва услубларини яратиш бўйича илмий-тадқиқотларни амалга ошириш;
  • ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий восита ва услубларини яратиш бўйича илмий изланишларни амалга ошириш ва тадқиқот натижаларини жорий қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • Марказда ишлаб чиқилган янги ва такомиллаштирилган ёнғин-техник маҳсулотлар синовларини ўтказиш;
  • модда ва материаллар ёнғин-техник кўрсаткичларини текшириш ва баҳолашнинг тезкор, кўчма ва қулай қурилмалари ва усулларини яратиш ишларини амалга ошириш;
  • ихтиролар ва илмий-техник ишланмалар асосида янги ёнғин-техник маҳсулотларнинг тажриба-саноат намуналарини яратиш, синовларини ўтказиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш ишларини амалга ошириш;
  • ёнғинлар бўйича статистик маълумотлар, уларнинг таҳлиллари асосида ёнғинларнинг келиб чиқиш сабабларини, ёнғинларни камайтириш ва ривожланиш ва оқибатларини тадқиқ қилиш ишларини амалга ошириш;
  • Марказда қурилиш материалларининг асосий ёнғин-техник хоссаларини тадқиқ қилиш бўйича синовларни ўтказиш;
  • илм-фаннинг замонавий ютуқлари ҳамда Марказ илмий-тадқиқот натижалари асосида дарсликлар, монографиялар, ўқув қўлланмалари, илмий ва оммабоп илмий ишларни тайёрлаш, чоп этиш ва уларни жорий этиш бўйича ишларни амалга ошириш.

Олий малакали илмий кадрлар тайёрлаш соҳасида:

  • ёнғин хавфсизлиги йўналишида илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш ишларини замонавий талаблар асосида сифатли ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар қошидаги илмий-тадқиқот муассасалари етакчи олим ва мутахассислари билан яқин ҳамкорликдаги илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
  • Ўзбекистон Республикасининг Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларига асосан Марказ ходимларининг таянч докторантура, докторантура тизимида ёки мустақил изланувчилар сифатидаги фалсафа доктори ёки фан доктори илмий даража олишлари учун илмий-тадқиқот ишларини режа асосида ташкиллаштириш;
  • илмий изланишлар самарадорлиги ва илмий-техник потенциални ошириш орқали ҳамда илмий изланишлар натижаларини Институтнинг ўқув жараёнларида қўллаш орқали олий малакали мутахассислар тайёрлашнинг сифатини янада оширишни амалга ошириш;
  • Марказда ёш ўқитувчилар, илмий ходимлар ва иқтидорли курсантларнинг илмий изланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • Тажриба алмашиш мақсадида Марказнинг катта илмий ходим ва илмий ходимлар таркибини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таянч олий таълим муассасаларида, Ўзбекистон Фанлар академиясининг турдош илмий-тадқиқот институтларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг Ёнғин хавфсизлигини илмий-техник таъминлаш марказида стажировкаларини ташкил этиш.

МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

Марказ бугунги кунда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг самарадорлиги ошириш ва ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда содир бўлган ёнғинларни тез ва самарали бартараф этиш йўналишларида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириб келмоқда.

Марказда илмий ходимлар катта лейтенант, т.ф.д. Ф.Н. Нурқулов, лейтенант Ш.Ш.Холов, лейтенант Х.О.Тангриевлар ва катта сержант С.А.Фозилматовлар «Маҳаллий хом ашёлар асосида ёнғинга хавфсиз, самарали теплоизоляцион қопламалар ишлаб чиқиш», «Ёнғинга қарши сигнализация тизимларини такомиллаштириш ҳамда самарадор дастурий ишланмларини яратиш», «Полимер асосли ва бошқа турдаги ёнғинга хавфсиз материаллар таркибларини ишлаб чиқиш, хоссаларини ўрганиш, ёнғин хавфсизлиги хоссаларини экпресс аниқлаш методикаларини яратиш», «Ёғоч ва целлюлоза таркибли қурилиш материалларининг ёнғин хавфсизлиги хоссаларини ўрганиш ва тадқиқ этиш» ва «Юқори дисперсли, наноўлчамли, кукунсимон таркиблар ва уларнинг композициялари асосида самарадор янги таркибли ўт ўчирувчи воситаларни яратиш» мавзуларида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Илмий изланишлар натижалари асосидаги мақола ва тезислар доимий равишда илмий журналлар ва конференциялар тўпламларида чоп этиб келинмоқда.

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИНИНГ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ҚИЛИНИШИ

Марказ томонидан амалга оширилаётган илмий-тaдқиқот ишлари натижаларининг aмaлиётгa татбиқ этилиши меъёрий aктлaр лойиҳaлaри, ўқув-методик мaтериaллaр, услубий тaвсиялaр, ёнғин xaвфсизлиги қоидaлaри, қурилиш меъёрий қоидaлaри вa шaҳaрсозлик норма қоидaлaри шaклидa ўз aксини топгaн.

Бугунги кунда, Мaркaз асосчиси, йирик олим-ихтирочи, физика-математика фанлари номзоди, истеъфодаги полковник Миржалил Ҳамитович Усмоновнинг «иссиқлик оқимини камайтириш» илмий ғояси ва у асосида яратилган юқори ҳароратдан ҳимояловчи «Согдa» экрaнлaри бутун дунёдa мaшҳур. М.Ҳ.Усмоновнинг ушбу ихтироси учун Ўзбекистондa ва халқаро патент тизими асосида жаҳоннинг 18 та ривожланган мамлакатлари, жумладан, Россия, Укрaинa, Белоруссия, Қозоғистон, Фрaнция, Aнглия, Гермaния, Итaлия, Aвстрaлия вa ҳ.к. пaтентлaр олингaн. Мазкур ихтиро 2015 йилда Бутунжаҳон Интеллектуал мулк ташкилотининг (Швейцария, Женева ш.) олтин медали билан тақдирланган.

ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ

Марказ илмий ходими лейтенант Бахтиёр Хамидович Тожибоев 2018 йил январь ойидан М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг мустақил тадқиқотчиси сифатида мазкур Университет кафедра мудири, кимё фанлари доктори, доцент З.А.Сманова илмий раҳбарлигида фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун «Полимер материалларини ёнишидан ажралган газларни экспресс аниқлаш ва нейтраллаш методини ишлаб чиқиш» мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

ТУРДОШ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ, ТАШКИЛОТ ВА МУАССАСАЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК

Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Фaнлaр Aкaдемиясининг илмий-текшириш институтлари ва Олий таълим муассасаларнинг етакчи олимлари, ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, бошқа вазирлик, идора ва ташкилотларнинг етакчи мутахассислари билан яқин ҳамкорлик қилади, жумладан:

  • Ўзбекистон Республикаси Фaнлaр Aкaдемияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти;
  • Ўзбекистон Республикаси Фaнлaр Aкaдемияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти;
  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети;
  • Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети;
  • Тошкент Кимё-технология институти;
  • Тошкент Давлат Аграр университети;
  • Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти;
  • «Фан ва тараққиёт» Давлат унитар корхонаси.

МАРКАЗДА МЕЪЁР ИЖОДКОРЛИГИ

Марказ республикамизда фаолият кўрсатаётган ташкилотлар билан ҳамкорликда ёнғин хавфсизлиги соҳасига тааллуқли бўлган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.

Ўтган давр мобайнида Марказ иштирокида қуйидаги норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётда фойдаланилмоқда:

  • «Нефтни қайта ишлаш ва газ конденсати ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари»;
  • «Ташқи қурилмаларнинг ёнғиндан хавфлилик даражасини аниқлаш норматив базаси»;
  • «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК объектлари учун ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қоидалари;
  • «Халқ хўжалигининг турли объектларида пайвандлаш ишларини олиб борилиши учун ёнғин хавфсизлик қоидалари»;
  • «Нефт базалари учун ёнғин хавфсизлик қоидалари»;
  • «Аҳоли яшаш ва жамоат биноларида қурилиш-лойиҳалаштиришнинг ёнғинга қарши меъёрлари» тўплами;
  • «Саноат бинолари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари тўплами»;
  • ШНК 2.04.09-07 «Пожарная автоматика зданий и сооружений»;
  • ППБ-2004 «Правила пожарной безопасности на нефтебазах»;
  • ШНҚ 2.01.02-04 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»;
  • ШНҚ 2.09.20-08 «Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари»;
  • ШНК 2.01.19-09 «Определение категорий помещений, зданий и наружных установок по взрывопожарной и пожарной опасности»;
  • Методические рекомендации по предотвращению распространения пожара к ШНК 2.01.02-04 «Пожарная безопасность зданий и сооружений».

МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ

Марказда амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари натижалари доимий равишда монографиялар, ихтиро учун патентлар, илмий мақола ва тезислар илмий журналлар, республика ва ҳалқаро миқёсдаги конференциялар тўпламларида эълон қилинади, жумладан:

МОНОГРАФИЯЛАР

  • «Антипирены: синтез, свойства и применение» номли монография;
  • «Олигомерные антипирены для модифицирования полимерных и текстильных материалов» номли монография;
  • «Модифицирующие антипирены текстильных волокон и материалов» номли монография;
  • «Влияние термического воздействия на ограждающие конструкции: новые технологии экспертизы мест пожаров и теплозащиты» номли монография.

 ҚЎЛЛАНМАЛАР

  • «Инструкция по использованию лабораторных установок по определению показателей пожароопасности кабелей и проводов» номли қўлланма;
  • «Модификация текстильных материалов олигомерными и полимерными антипиренами» номли қўлланма;
  • «Ёнғин хавфсизлиги хизматига оид меъёрий ҳужжатлар тўплами» номли тўплам;
  • «Корхона, муассаса, ташкилотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича услубий материаллар ва меъёрий ҳужжатлар» жамланмаси.

ПАТЕНТЛАР

  • М.Х. Усмонов ва бошқалар. «Способ ослабления теплового потока и устройство для защиты оператора пожарнога ствола». Патент №003013. Евроазийская патентная организация. Берилган сана 26.12.2002 йил;
  • М.Х. Усмонов ва бошқалар. Патент №НК 1044300. Гонг Конг Давлати. Берилган сана 25.04.2000 йил;
  • М.Х. Усмонов ва бошқалар. Патент №2.368.803 Канада патент ташкилоти. Берилган сана 09.11.2000 йил;
  • М.Х. Усмонов «Иссиқлик оқимини сусайтириш усули ва ўт ўчириш дастаги операторини ҳимоя қилиш учун қурилма». Патент №IAP 02162. Берилган сана 06.05.2002 йил;
  • М.Х. Усмонов «Способ ослабления потока энергии в виде света, тепла и конвективных газовых потоков и устройство к лафетному стволу для создания защитного экрана от потока энергии в виде света, тепла и конвективных газовых потоков». Патент №2182024. Россия федерацияси. Берилган сана 10.05.2002 йил;
  • М.Х. Усмонов ва бошқалар. «Способ ослабления теплового потока и устройство для защиты оператора пожарнога ствола». Патент №003013. Евроазийская патентная организация. Берилган сана 26.12.2002 йил;
  • М.Х. Усмонов ва бошқалар. Патент №149072. Хитой халк Республикаси. Берилган сана 31.03.2004 йил;
  • М.Х. Усмонов ва бошқалар. Патент №1181955. Европа патент ташкилоти. Берилган сана 29.09.2004 йил;
  • М.Х. Усмонов ва бошқалар. «Қийин ёнувчи ёғоч парахали плиталарни ишлаб чиқариш учун пресс-композиция». Патент IAP 05084. Ўзбекистон Республикаси. Берилган сана 28.07.2011 йил;
  • Б.А. Мавлянкариев ва бошқалар. «Ёнғин ўчирувчи моддани етказиш усули». Патент IAP 04479. Ўзбекистон Республикаси. Берилган сана 04.02.2010 йил;
  • И.И.Сиддиқов ва бошқалар. «Ёғочни оловбардошлигини ошириш учун композиция ва уни олиш усули». Патент IAP 20120397. Ўзбекистон Республикаси. Берилган сана 26.09.2012 йил;
  • Ш.Э.Қурбанбаев. Қийин ёнувчи ёғоч парахали плиталарни ишлаб чиқариш учун пресс-композиция. Патент IAP 20110343. Ўзбекистон Республикаси. Берилган сана 28.07.2011 йил;
  • Ш.Э.Қурбанбаев. Қийин ёнувчи ёғоч парахали плиталарни ишлаб чиқариш учун пресс-композиция. Патент IAP 20110343. Ўзбекистон Республикаси. Берилган сана 28.07.2011 йил;
  • Ш.Э.Қурбанбаев. Модификацияланган универсал полимер елим. Патент IDP 20010114. Ўзбекистон Республикаси. Берилган сана 31.10.2001 йил;
  • Ш.Э.Қурбанбаев. Дистиллятор. Фойдали моделга патент FAP 20110054. Ўзбекистон Республикаси. Берилган сана 28.06.2011 йил.

МАРКАЗ ЛАБОРАТОРИЯСИ

Марказда илмий ва амалий тажрибаларни амалга ошириш, модда ва материалларнинг ёнғин-техник таснифларини ўрганиш ва тажриба синов ишларини олиб бориш учун махсус лаборатория ташкил этилган. Бугунги кунда ушбу лабораторияда «Ўзстандарт» Агентлигининг махсус сертификатларига эга бўлган қуйидаги қурилмалар мавжуд:

  1. ГОСТ 12.1.044-89 стандартига мувофиқ «Тутун ҳосил қилиш коэффициентини аниқлаш» қурилмаси. Мазкур қурилма модда ва материалларнинг ёниш жараёнида ҳосил бўладиган газ ва тутунларнинг ажралиб чиқиш миқдорини аниқлаш учун мўлжалланган.
  2. ГОСТ 28157-89 стандартига мувофиқ «Аланганинг тарқалиш тезлигини аниқлаш» бўйича қурилма. Мазкур қурилма модда ва материалларда аланганинг тарқалиш тезлигини аниқлаш учун мўлжалланган.
  3. ГОСТ 12176-89 стандартига мувофиқ «Кабель, сим ва шнурларда аланганинг тарқалмаслик хоссасини аниқлаш бўйича қурилма». Мазкур қурилма республикамизда ишлаб чиқарилаётган ва қурилиш соҳасида кенг қўлланилаётган кабель, сим ва шнурларда алангани тарқалмаслик хоссасини экспериментал аниқлаш учун мўлжалланган.
  4. ГОСТ 12.1.044-89 стандартига мувофиқ қурилиш материаллари ёнувчанлигини аниқлаш учун «Трубкали печь ИСО» қурилмаси. Мазкур қурилма ёнмайдиган материаллар гуруҳини экспериментал аниқлашга мўлжалланган.
  5. ГОСТ 12.1.044-89 стандартига мувофиқ қурилиш материаллари ёнувчанлигини аниқлаш учун «Керамик қувур» қурилмаси. Мазкур қурилма қийин ёнувчан ва ёнувчан қаттиқ модда ва материалларнинг ёнувчанлик гуруҳини аниқлашга мўлжалланган.