Қурилишда ёнғин хавфсизлиги кафедраси

Қурилишда ёнғин хавфсизлиги кафедраси

Юсупов Равшанбек Сапашевич – кафедра бошлиғи, подполковник.

КАФЕДРА ЙЎНАЛИШИ

Кафедранинг мақсади меъёрий ҳужжатларга асосланган ҳолда бино ва иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизаси, қурилишда ёнғин хавфсизлиги, қурилиш материаллари, бино ва иншоотлар, ёнғинларни суриштириш ва экспертизаси йўналишига доир ихтисослик фанлари бўйича ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, тарбиявий ва маънавий-маърифий ишлар олиб бориш, шунингдек, мазкур йўналишдаги илмий-педагогик кадрларни тайёрлашдан иборат.

Кафедранинг вазифаси:

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ДОИРАСИДА:

«Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича курсантларда

  • ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғинларнинг олдини олиш соҳасида эришилган ютуқлар ва уларнинг ривожланиш истиқболлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиши;
  • ёнғинлар профилактикаси тизимининг шаклланиши, бу соҳадаги ислоҳотлар натижалари ва истиқболлари, ёнғинлар профилактикаси ҳақидаги таълимотлар;
  • ёнғинларнинг олдини олиш хизматини ҳамда унда фаолият олиб бораётган соҳавий хизматлар, жамоат тузулмалари билан ҳамкорликни ташкил этиш;
  • янги қурилаётган (реконструкция қилинаётган) бино ва иншоотларнинг республикада амалда бўлган шаҳарсозлик норма ва қоидалари ҳамда бошқа қурилиш меъёрларининг ёнғинга қарши талабларига мувофиқлигини текшириш тартибларини ўзлаштиришини таъминлаш;
  • янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини комплекс текшириш асосларини билиш ва унда иштирок эта олиш;
  •  қурилиш материалларини ишлатиш соҳалари ва уларнинг ёнғин хавфини пасайтириш бўйича техник ечимларни қабул қилиш;
  •  технологик жиҳозларнинг ичидаги ёнувчи муҳитни аниқлаш ҳисобини ўтказиш ва хона ҳажмидаги ёнувчи муҳитни баҳолаш;
  •  ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган модда ва материалларнинг ёнғин хавфи кўрсаткичларини аниқлай олиш;
  •  ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган модда ва материалларнинг ёнғин хавфи кўрсаткичларини аниқлай олиш бўйича чуқур билимларни, касб фаолияти кўникмалари ва ўқувларини шакллантиришга замин яратиш.

«Техносфера хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича курсантларда

  • техносфера хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида эришилган асосий ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ривожланиш истиқболлари ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш;
  • янги қурилаётган (реконструкция қилинаётган) бино ва иншоотларнинг республикада амалда бўлган шаҳарсозлик норма ва қоидалари ҳамда бошқа қурилиш меъёрларининг ёнғинга қарши талабларига мувофиқлигини текшириш тартибларини ўзлаштиришини таъминлаш;
  • қурилиш материалларини ишлатиш соҳалари ва уларнинг ёнғин хавфини пасайтириш бўйича техник ечимларни қабул қилиш;
  • ёнғинлар билан боғлиқ ва техноген характердаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ишларини ташкил этиш кўникмаларини ҳосил қилиш;
  • ёнғин билан боғлиқ ва техноген характердаги фавқулодда вазиятларда инсонларни эвакуация қилиш жараёнини, эвакуация йўллари ва чиқиш жойларига қўйиладиган талаблар ҳақидаги билимларни шакллантириш;
  • ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган модда ва материалларнинг ёнғин хавфи кўрсаткичларини аниқлай олиш бўйича чуқур билимларни, касб фаолияти кўникмалари ва ўқувларини шакллантиришга замин яратиш.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курслари бўйича тингловчиларда

  • бино ва иншоотларни лойиҳалашда ва уларни қуришда республикада амалда бўлган меъёрий ҳужжатларнинг меҳнат муҳофазасига тааллуқли талабларини бажарилганлигини назорат қилишни билишига;
  • бино ва иншоотларда содир бўлган ёнғинлар юзасидан ёнғин-техник экспертизасини тайинлаш ва ўтказишнинг асосий принципларини билиши ва бажара олишини;
  • янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини комплекс текшириш асосларини билиш ва унда иштирок эта олиш;
  • янги қурилаётган (реконструкция қилинаётган) бино ва иншоотларнинг республикада амалда бўлган шаҳарсозлик норма ва қоидалари ҳамда бошқа қурилиш меъёрларининг ёнғинга қарши талабларига мувофиқлигини текшириш тартибларини ўзлаштиришини таъминлаш;
  • қурилиш материалларини ишлатиш соҳалари ва уларнинг ёнғин хавфини пасайтириш бўйича техник ечимларни қабул қилиш;
  • содир бўлган ёнғинлар юзасидан қўзғатилган жиноят ишларининг материаллари билан ишлай олиш ва ёнғинлар билан боғлиқ бўлган жиноятларни таснифлай олишни;
  • ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишида иштирок этишни;
  • ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш, ёнғинлар ва техноген характердаги фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш борасида профилактика ишларини талаб даражасида амалга оширишни;
  • ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда бинолар, иншоотларни ва бошқа объектларни қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир лойиҳа ҳужжатларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишига тааллуқли қисмини кўриб чиқиш кўриб чиқиш кўникмаларини ҳосил қилиш;
  • ёнғин билан боғлиқ ва техноген характердаги фавқулодда вазиятларда жамоат биноларидаги ишчи-хизматчиларни ва моддий бойликларни эвакуация қилиш жараёнини, эвакуация йўллари ва чиқиш жойларига қўйиладиган талаблар ҳақидаги билимларни шакллантириш.

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ДОИРАСИДА:

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, шунингдек, диссертация тадқиқотларини олиб боришда докторант, мустақил изланувчи ва изланувчиларга илмий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш.

КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ДОИРАСИДА:

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг касбий даражасини мунтазам ошириш асосида уларнинг қонунчилик нормалари, соҳага оид назарий билимлар ҳамда фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар натижалари, замонавий қурилиш материаллари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича инновациялар, шунингдек, ёнғинларнинг олдини олишни ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқларни тингловчиларга чуқур ўргатиш;

давлат аҳамиятига молик ўта муҳим ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлар, махсус тармоқлар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда вазирлик ва ташкилотларнинг муҳандис-техник ходимларини ўрнатилган тартибда ёнғин хавфсизлиги асосларига ўқитиш.

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ ДОИРАСИДА:

илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, ёнғин ва техносфера хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар юзасидан фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ўтказиш, уларнинг натижаларини таълимни фан ва ишлаб чиқариш билан интеграция қилган ҳолда амалиётга татбиқ этиш, жумладан:

  • мутахассислик бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, касб фаолиятининг кўзланган натижаларига эришишда жараёнларни моделлаштириш ва тизимли ёндашиш борасидаги илмий билим, амалий ўқув ва кўникмаларни таъминлаш;
  • тегишли илмий-тадқиқот институтлари ва илмий марказларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид долзарб мавзулар бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда фанларни ўқитиш методикаси бўйича изланишлар олиб бориш;
  • илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда янги илмий ва амалий натижалар олиш, уларни ишлаш ва баҳолаш;
  • интернет тармоғида ёнғин хавфсизлигига оид энг янги илмий ютуқлар ҳақидаги маълумотларни мақсадга йўналган ҳолда излаш, топиш ва улардан самарали фойдаланиш;
  • ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўчиришга оид илмий тўпламлар, маҳаллий ва чет эл илмий-тадқиқот ютуқларини ўрганиш;
  • ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги муаммолар ва долзарб масалалар ечимига қаратилган илмий изланишларни бажаришда бевосита иштирок этиш;
  • республикамизда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, илмий ёндашув орқали ёнғинларнинг олдини олишнинг янгича методлари ва воситаларини яратиш бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;
  • вазирликлар, Давлат идоралари, корхона ва ташкилотларга тегишли объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга, шунингдек, янги турдаги техник ишланмалар, буюмлар, материаллар ва янги конструкторлик ишланмаларнинг намуналарини синаш ва кейинчалик уларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш ишлари бўйича амалий ёрдам бериш;
  • ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишида иштирок этиш;
  • кафедра қошида иқтидорли курсантлар илмий тўгараги ишини ташкил этиш, курсант/тингловчиларни фан ютуқлари, илмий ишланмалар, махсус ва бошқа адабиётлар билан ишлашини, муаммо ва камчиликлар устида мунтазам шуғулланишларини таъминлаш;
  • илмий-тадқиқот натижаларини ва ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

  • Қурилиш материаллари, бинолар, иншоотлар ва уларнинг ёнғинга бардошлилиги (ҚМБИваУЁБ);
  • Бинолар, иншоотлар ва уларнинг фавқулодда вазиятларда бардошлилиги (БИваУФВБ);
  • Қурилишда ёнғин хавфсизлиги (ҚЁХ);
  • Ёнғин суриштируви ва экспертизаси (ЁСваЭ);
  • Амалиёт асослари (АА).

КАФЕДРА ФАОЛИЯТИ

ТАЪЛИМ

ҚЁХ кафедраси Институтнинг ихтисослик фанларни ўз ичига олган кафедра ҳисобланиб, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бириктирилган ихтисослик фанларидан олий таълим доирасида «Ёнғин хавфсизлиги» ва «Техносфера хавфсизлиги» мутахассисликлари бўйича курсантлар, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курсларида тингловчилар, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш доирасида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ходимлари ва давлат аҳамиятига эга бўлган ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ва ёнғин-портлаш хавфи юқори объектларнинг раҳбар ва инженер-техник ходимлари билан маъруза, амалий (маскан) ва лаборатория машғулотлари олиб борилади.

Машғулотларни олиб боришда замонавий ўқитишнинг техник воситалари ва педагогик технологиялардан самарали фойдаланилади. Ишчи дастурларга мувофиқ бевосита янги қурилаётган объектларда ўтказилиши лозим бўлган маскан машғулотлари учун алоҳида дарс соатлари ажратилган.

ИЛМ-ФАН

Кафедранинг «Полимер ва целлюлоза асосидаги қурилиш материалларининг ёнувчанлиги ва заҳарлилиги даражаларини пасайтириш муаммолари» номли Бош илмий мавзуси юзасидан профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида бош илмий-мавзуга доир ҳар йили 10 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоб мақолалар республика миқёсидаги журналларида чоп этиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда кафедра ўқитувчиси А.В.Литяга томонидан «Тўқимачилик материалларини ёнғин хавфсизлигини ошириш» мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Шу қаторда, бош илмий мавзу юзасидан Раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курслари тингловчилари ва кундузги таълим курсантлари томонидан ҳам битирув малакавий ишлари бажарилмоқда. Унда асосий эътибор бино-иншоотларнинг қурилиш қисми, муҳандислик жиҳозларининг экспертизаси ва ёнғинга қарши муҳофазаси, ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиши билан боғлиқ бўлган ҳолатларни суриштириш ишларини такомиллаштириш қаратилмоқда. Бажарилаётган диплом ишлари амалиёт мутахассислари томонидан ҳам юқори баҳога баҳоланмоқда.

АМАЛИЁТ

Институтда жорий этилган малакавий амалиёт дастурига асосан кафедра зиммасига 2-курс курсантларига «Экипаж командири» ва «Кичик инспектор» лавозимларида амалиёт ўташларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилган. Мазкур дастурга асосан ҳар йили амалиёт икки босқичда амалга оширилади. 1-босқичи Институт Ўқув ёнғин ўчириш қисмида «Экипаж командири» лавозимида ҳамда 2-босқичи Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмларида «Экипаж командири» ва «Кичик инспектори» лавозимларида ташкил қилинади.

Малакавий амалиётнинг асосий мақсади курсантлар томонидан назарий билимларни ўзлаштиришни амалиёт билан боғлиқ ҳолда олиб боришни таъминлаш, чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг ёнғин билан боғлиқ реал ва кескин вазиятлар учун руҳий ва жисмоний тайёргарлигини таъминлаш, қатъий қарорлар қабул қилиш кўникмаларини, келгусида тайинланадиган лавозимлар бўйича касбий маҳорат ҳамда амалий иш кўникмаларини ҳосил қилиш, юксак касбий тайёргарлигини, мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, ижодий ва жисмоний меҳнатга бўлган қобилиятини шакллантиришдан иборат.

САЙЁР ЎҚУВ ЙИҒИНЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2991-сонли Қарори асосида Институт профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан йилда бир марта республиканинг ҳар бир ҳудудида натижалари юзасидан тест синовлари қабул қилинадиган ва тегишли сертификатлар бериладиган объект раҳбарларининг комплекс ўқув-амалий йиғинларини ташкил қилинмоқда.

2017 йилда Навоий, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этилган ўқув йиғинларида кафедранинг профессор-ўқитувчилар таркиби фаол иштирок этдилар. Шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруқлари асосида Навоий, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ДЁХХ ёнғинлар профилактикаси ва ёнғин ўчиришни ташкил этиш йўналишида фаолият олиб бораётган офицерлар таркибининг касбий тайёргарлик даражаларини аниқлаш мақсадида тасдиқланган режа асосида тест синовларидан ўтказилиши ташкил этилиши ва тест синовларининг сифатли ўтказилишида иштирок этилган.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари ДЁХХ бўлинмалари шахсий таркиби билан ташкил этилган сайёр амалий машғулотлар ўтказиш ва ёнғин профилактик-тушунтириш тадбирларни амалга оширишда доимий равишда фаол иштирок этадилар.

ТУРДОШ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ, ТАШКИЛОТ ВА МУАССАСАЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК

Тажриба алмашиш ва назариянинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги турдош ОТМлари ва амалий идоралар билан яқин алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, ўзаро ҳамкорлик меморандумлари тузилган ва самарали ишлар олиб борилмоқда:

  • Тошкент Кимё технология институти;
  • Ўзбекистон Республикаси Х.Сулаймонова Суд экспертиза маркази;
  • Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов департаменти;
  • Тошкент Архитектура қурилиш институти;
  • Тошкент ирригация ва мелиорация институти.

Шунингдек, республикамизда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш корхоналари, лойиҳалаш ташкилотлари ҳамда аҳоли кўп йиғиладиган масканлар билан ҳам алоқалар яхши йўлга қўйилган бўлиб, кафедра фанларидан машғулотларни масканларда ўтказиш мақсадида «Тошкентдонмаҳсулот» корхонаси, «Hotel «Uzbekistan» МЧЖ, «HAYAT REGENCY TASHKENT» мехмонхонаси, «TOSHKENTBOSH PLANLITI» лойиҳалаш институти, «Алишер Навоий» номидаги давлат академик катта театри, «Бунёдкор» стадиони, «Истиқлол» санъат саройи каби бир қатор йирик корхоналар билан ҳам ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

 СТАЖИРОВКА ВА МАЛАКА ОШИРИШ

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими доирасида кафедра профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш тизимли равишда амалга оширилади.

Кафедранинг 5 нафар ходимлари турдош ОТМ ва ЁХББда стажировка ўтаганлар, 2 нафари Тошкент Давлат Педагогика университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида малака оширганлар.

КАФЕДРА ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ

НАШРЛАР

Кафедрада олиб борилаётган услубий ва илмий ишларнинг натижаларини ўқув жараёнига татбиқ этиш, фанларни янги авлод дарсликлари билан таъминлаш ҳамда ўқув-услубий материалларни мунтазам равишда такомиллаштириб бориш мақсадида сўнгги йиллар давомида бир қатор янги дарслик ва ўқув-услубий қўлланмалар ҳамда тайёрланиб нашр этилган, жумладан:

2010 йилда «Бино иншоотлар ва уларнинг ёнғинга бардошлилиги» дарслиги;

2017 йилда «Қурилишда ёнғин хавфсизлиги» ва «Ёнғин суриштируви ва экспертизаси» дарсликлари.

Бугунги кунга келиб кафедранинг ҚЁХ, ҚМБИваУЁБ, ЁСваЭ ва Амалиёт асослари фанлари тўлиқ ўқув-услубий адабиётлар билан таъминланган.

Кафедра профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда мавжудларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда, жумладан:

«Бозорлар ва савдо мажмуаларини лойиҳалаш нормалари» лойиҳаси ишлаб чиқилган ва бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Давлатарихитектура қурилиш қўмитасининг манзилли дастурига киритиш борасида тегишли ишлар олиб борилмоқда.

2016 йилда «Ёнғин хавфсизлиги хизматига оид» («Янги қурилаётган, реконструкция ва қайта жиҳозланаётган масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўналиши) меъёрий ҳужжатлар тўплами.

ТАНЛОВЛАР

2016/2017-ўқув йили мобайнида Институт миқёсида ўтказилган «Энг яхши амалий машғулотлар хонаси» кўрик танловида кафедранинг 313-амалий машғулотлар хонаси (капитан А.В.Литяга) 2-ўринни эгаллаган.