Халқаро алоқа

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2991-сонли Қарори асосида хорижий мамлакатларнинг етакчи турдош олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини ўқув, илмий-методик ишларни ташкил этиш ва ўтказиш учун жалб этиш мақсадида Ёнғин хавфсизлиги институти хорижий мамлакатларнинг бир қатор нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Мазкур ҳамкорлик алоқалари доирасида ўқув жараёнини такомиллаштириш ва модернизация қилиш, илмий тадқиқотларни янги босқичга олиб чиқиш, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва курсантларнинг ўзаро академик алмашинуви, халқаро конференциялар ва семинарларда иштиркок этиши ҳамда стажировка ўташини йўлга қўйиш асосий мақсад ҳисобланади.

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ТАДБИРЛАРИ

1. Тожикистонлик  ҳамкасбларнинг  ташрифи

Ёнғин хавфсизлиги институтига Тожикистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги хизмати бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари милиция полковниги Суфизода Рабеъ Ахмад бошчилигидаги Тожикистон делегацияси ташриф буюрди.

Институт бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ўлмас Музафаров меҳмонларни ташрифи билан қутлаб, Ёнғин хавфсизлиги институтининг бугунги кундаги фаолияти ҳамда соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништирди.

Мулоқот чоғида томонлар Тожикистон Республикаси ИИВ Академияси ҳамда Данғара шаҳрида янгидан ташкил этилган ёнғин-техник коллеж билан Институт ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ташриф давомида меҳмонлар Институтда курсантларнинг таҳсил олишлари ва яшашлари учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув жараёнининг ташкил этилиши, Ахборот-ресурс маркази, ўқув аудиториялари ва лаборатория хоналарининг фаолияти билан яқиндан танишиб, олий даргоҳда таҳсил олаётган курсантлар билан суҳбатлашдилар.

Ақниқса, институт спорт майдонига ташрифи давомида курсантлар томонидан ёнғин ўчириш амалий спорт  турлари ва қўл жанги бўйича тайёрланган кўргазмали чиқишлар ҳамда Институтда олиб борилаётган илмий изланишлар давомида эришилган ютуқлар меҳмонларда жуда катта ижобий таассурот қолдирди.

Дўстона руҳда ўтган ташриф сўнгида Институт Маънавият ва маърифат марказида курсантлар билан ташкил этилган маҳорат дарсида юқори мартабали меҳмон полковник Суфизода Рабеъ Тожикистон Республикасида ёнғин хавфсизлиги бўйича кадрлар тайёрлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар борасида маълумот берди ҳамда Ўзбекистонда бу борада эришилган ютуқларни эътироф этди. Савол – жавоб ва мунозараларга бой тарзда ўтган тадбир меҳмонлар ва курсантларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, ташрифнинг иккинчи кунида Тожикистонлик меҳмонлар Тошкент шаҳри Яшнобод политехника коллежида ҳам бўлиб, бу ердаги ёнғин хавфсизлигига ихтисослаштирилган гуруҳ фаолиятининг ташкил этилиши, яратилган шарт-шароитлар, дарс бериш жараёни билан танишиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбат қурдилар.

Бир сўз билан айтганда, ҳар иккала томон учун ҳам самарали бўлган Тожикистонлик ҳамкасбларимизнинг Институтимизга ташрифи келгуси ҳамкорлигимизга мустаҳкам подевор бўлиб, миллий ва халқаро тажрибаларга таянган замонавий билимларни пухта эгаллаган юқори малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

2. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ходимлари билан ташкил этилган семинар-тренинг

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири саналади. Барчамиз кундалик ҳаётимизда, ёнғин чиқиш хавфи мавжуд бўлган воситалардан фойдаланамиз. Бироқ, ана шу жараёнларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик ёки кичик бир эътиборсизлик ҳам мисли кўрилмаган кўнгилсизлик ва талофатларга олиб келиши мумкин.

Анна шундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган навбатдаги семинар-тренинг машғулоти куни кеча Ёнғин хавфсизлиги институтида Корея ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги Офиси ходимлари билан ташкил этилди.

Машғулотлар давомида Институт профессор-ўқитувчилари томонидан аҳоли турар жойлари, маъмурий ва ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида ёнғин хавфсизлиги қаоидаларига риоя этиш, ёнғиннинг олдини олиш, ёнғин содир бўлган вазиятларда ҳаракатланиш тартиби, ёнғин ўчириш ҳамда газ ва тутундан ҳимояланиш воситаларини қўллаш тартиблари тўғрисида назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.

3. Ёнғин хавфсизлиги институти делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи

Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи генерал-майор А.Ҳ.Қўлдошев бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 19-22 март кунлари Россия Федерациясига ташриф буюрди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Институт делегацияси Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғинга қарши хизмати Академиясида ташкил этилган “Ёнғин ўчириш: муаммолар, технологиялар, инновациялар” мавзусидаги VI Халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этдилар. Конференцияда ёнғин хавфсизлиги соҳасининг тараққиётига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган етакчи олимлар ва Россия Давлат ёнғинга қарши хизмати мутахассисларнинг маърузалари тингланди. Тадбирнинг ялпи мажлисида Институт бошлиғи генерал-майор А.Ҳ.Қўлдошев “Кадрлар тайёрлаш – профессионализм асоси” мавзусида маъруза қилди.

Ташриф доирасида РФ ФВВ Давлат ёнғинга қарши хизмати  Академияси ва Россия ёнғинга қарши мудофаа илмий-тадқиқот институтлари фаолияти билан яқиндан танишиш билан қаторда “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ва РФ ФВВ Давлат ёнғинга қарши хизмати академияси ўртасида” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ва РФ ФВВ Россия ёнғинга қарши мудофаа илмий-тадқиқот институти ўртасида” ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

Ушбу имзоланган меморандумларга мувофиқ, томонлар келгусида ёнғин хавфсизлиги йўналишида кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқотлар ўтказиш борасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга ва кенгайтиришга келишиб олдирлар.

4. Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси делегациясининг ташрифи

2018 йилнинг 24 январь куни Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси Маслаҳатчиси Суда Асуши бошчилигидаги делегация Ёнғин хавфсизлиги институтига ташриф буюрди. Делегацияни Институт бошлиғи генерал-майор А.Ҳ.Қўлдошев қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар Япония Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги Ёнғин ва фавқулодда вазиятларга қарши кураш Агентлигининг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш ҳамда ўзаро танишув ташрифларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилдилар.

5. Керея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси делегациясининг ташрифи

2018 йилнинг 23 январь куни Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси консули Ким Ёнг Хён бошчилигидаги делегация Ёнғин хавфсизлиги институтига ташриф буюрди. Делегацияни Институт бошлиғи генерал-майор А.Ҳ.Қўлдошев қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар Корея Республикаси Маъмурий бошқарув ва хавфсизлик вазирлигининг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш ҳамда “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ва Корея Республикаси Маъмурий бошқарув ва хавфсизлик вазирлиги Ёнғин хизмати миллий академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги меморандум лойиҳасини муҳокама қилдилар.

6. Хитой делегациясининг Ёнғин хавфсизлиги институтига ташрифи.

2017 йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг расмий вакили Лю Тунпин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Институт бошлиғи генерал-майор Абдулла Қўлдошев меҳмонларни илк ташрифи билан қутлаб, Ёнғин хавфсизлиги институтининг бугунги кунлаги фаолияти ҳамда Институт ва Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништирди.

Мулоқот чоғида томонлар ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги йўналишида мутахассис кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.

7. Ёнғин хавфсизлиги институти делегациясининг Қозоғистон Республикасига ташрифи.

2017 йилнинг 12-13 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Кокшетау техник институтида ушбу Институт ташкил топганлигининг 20 йиллигига бағишланган “Ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этишнинг долзарб муаммолари” мавзусида VIII халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур йирик тадбирда Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник У.Т.Музафаров ҳамда Кафедра бошлиғи подполковник М.Б.Мусахожиевлар ўз маърузалари билан иштирок этиб қайтдилар.

Юқори савияда ташкил этилган конференция доирасида Ёнғин хавфсизлиги институти делегацияси ва Кокшетау техник институти раҳбарияти ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ўрнатиш истиқболларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

8. Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси делегациясининг Институтга ташрифи.

2017 йилнинг 22 август куни Ёнғин хавфсизлиги институтида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси ходимлари иштирокида ёнғин хавфсизлиги бўйича семинар-тренинг ташкил этилди. Делегацияга фавқулодда ва мухтор элчи Эдуард Стипрайс бошчилик қилди.

Тадбир мазкур дипломатик ваколатхона ходимларида хўжалик ва хизмат жараёнида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин чиққан ҳолатларда ўзини тўғри тутиш ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини қўллаш юзасидан билим ва кўникмаларни шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир очиқ ва дўстона руҳда ўтиб, иштирокчиларни мавзу юзасидан қизиқтирган барча саволларга жавоб олиш имкони яратиб берилди.

9. Ёнғин хавфсизлиги институти делегациясининг Корея Республикасига ташрифи.

2018 йилнинг 27-29 август кунлари Ёнғин хавфсизлиги институти ва Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари – Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғининг ўринбосари, полковник Д.Тохтамуратов, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник А.Рўзиев, Ёнғин хавфсизлиги институти бўлим бошлиқлари майор А.Раупов ва капитан М.Досчановлардан иборат делегация Корея Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Делегация аъзолари Корея Республикаси Маъмурий бошқарув ва хавфсизлик вазирлиги Миллий ёнғин хавфсизлиги агентлиги ҳамда мазкур агентлик тасарруфидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Шунингдек, мазкур давлатнинг Миллий ёнғин хавфсизлиги агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ўртасида меморандум имзолаш юзасидан келишувни ҳамда Корея Миллий ёнғин хавфсизлик академияси билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини муҳокама қилди.

 Ёнғин хавфсизлиги институти делегацияси қисқа муддатда Корея Республикаси Миллий ёнғин хавфсизлиги агентлиги, Ёнғин хавфсизлиги миллий академияси, Ёнғин хавфсизлиги миллий агентлиги Илмий-тадқиқот институти, Корея ёнғин институти, Корея Республикаси Сеул шаҳри Донгжак тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими, Сеул Метрополитен ёнғин ва фалокат штаб-квартирасидаги симуляцион марказига ташриф буюриб, мазкур жойлардаги тажрибаларини ўрганди.

Делегация аъзолари ўрганишлар давомида тўпланган маълумотлар ва тажрибаларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқарма ва унинг қуйи тизимлари амалиётида ҳамда Ёнғин хавфсизлиги институти таълим жараёнида қўллаш, шунингдек, кореялик ҳамкасбларни юртимизга таклиф этиб, ёнғин хавфсизлиги соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

10. Ёнғин хавфсизлиги институти делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи.

2018 йилнинг 1-2 сентябрь кунлари Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғинга қарши хизмати академиясида ушбу Академия ташкил топганлигининг 85 йиллик юбилейини нишонлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Мазкур йирик тадбирда Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғининг биринчи ўринбосари в.б. подполковник Ф.Ортиқбоев иштирок этди.

Юқори савияда ташкил этилган тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимларида самарали хизмат қилиб, ўзининг ҳалол меҳнати ва фидокорона хизматлари учун “Россия қаҳрамони” фахрий унвонига сазовор бўлган генерал-майорлар Леонид Телятников, Владимир Максимчук ҳамда полковник Евгения Чернышевларга академия майдонида ўрнатилган мемориалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, Академия саф майдонидаги “Ёнғин ўчирувчи” монументига гулчамбар қўйилиб, Фақулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати раҳбарияти ва фахрийлар томонидан 5-курс курсантларига “кичик лейтенант” унвони топширилди.

Ташриф давомида Ёнғин хавфсизлиги институти делегацияси ва Давлат ёнғинга қарши хизмати академияси раҳбарияти ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, Академиянинг етук профессор-ўқитувчилари томонидан Институтда мастер-класслар ташкил этиш масалаларини муҳокама қилинди/

11. Ёнғин хавфсизлиги институти делегациясининг Японияга ташрифи.

2018 йилнинг 4-7 сентябрь  кунлари Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи ю.ф.д., полковник, Н.Нарматов, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, полковник С.Зупаров, Ёнғин хавфсизлиги институти Умумилмий фанлар кафедраси профессори, полковник И.Юлдашев ва Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бўлинма бошлиғи капитан Н.Махмудовдан иборат делегация Япония давлатида хизмат сафарида бўлди.

Делегация аъзолари Япония Ички ишлар ва коммуникация вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар Миллий агентлиги, Токио Ёнғин хавфсизлиги департаменти ҳамда мазкур агентлик ва департамент тасарруфидаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, мазкур давлатнинг Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар Миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ўртасида меморандум имзолаш юзасидан келишувни ҳамда Токио Ёнғин хавфсизлиги департаменти Академияси билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Ёнғин хавфсизлиги институти делегацияси қисқа муддатда Япония Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар Миллий агентлигига қарашли Миллий илмий-тадқиқот институти, Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар миллий агентлигининг Коллежи, Токио Ёнғин хавфсизлиги департаменти, Токио Ёнғин хавфсизлиги департаменти Академияси ва Департамент ҳузуридаги Ёнғин технологиялари ва хавфсизлиги лабораторияси, Токио шаҳрининг Окасака туманида жойлашган Ёнғин ўчириш қисмига ташриф буюриб, мазкур жойлардаги тажрибаларни ўргандилар.

Делегация аъзолари ўрганишлар давомида тўпланган маълумотлар ва тажрибаларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқарма ва унинг қуйи тизимлари амалиётида ҳамда Ёнғин хавфсизлиги институти таълим жараёнида қўллаш, шунингдек, кореялик ҳамкасбларни юртимизга таклиф этиб, ёнғин хавфсизлиги соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.

12. Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчиларининг Корея Республикасига ташрифи.

2018 йилнинг 25 август кунидан 15 сентябрь кунига қадар Ёнғин хавфсизлиги институти Қурилишда ёнғин хавфсизлиги кафедраси ўқитувчиси майор М.Каримов ва Ёнғин ўчириш тактикаси фанлари кафедраси ўқитувчиси А.Содиқов Корея Республикасида хизмат сафарида бўлиб қайтдилар.

Институт профессор-ўқитувчилари Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Корея Республикаси Маъмурий бошқарув ва хавфсизлик вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги миллий академияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва қутқарувни ташкил этиш салоҳиятини мустаҳкамлаш дастури” ўқув курсида иштирок этиб, чет эллик ҳамкаблари билан ўзаро тажриба алмашдилар.

Мазкур ўқув курсига  Украина, Беларусь Республикаси, Бангладеш, Ироқ, Филиппин, Кирибати ва Афғонистондан келган жами 18 нафар тингловчилар Корея Республикасининг Чонан шаҳрида жойлашган Миллий Ёнғин хавфсизлиги академиясида таҳсил олдилар.

Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари ўқув курси мобайнида  Чунгчеонгнам-до Хавфсизлик тажриба маркази, Сеул шаҳрида жойлашган 119 Миллий Қутқарув хизматининг сувда қутқарув маркази, Сеосан Кимёвий қутқариш маркази, “Hyundai oil bank” номли нефтни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхонаси, Дае-Гу Миллий қутқарув хизмати (119), Чунгжу спорт комплексида ташкил этилган Халқаро ёнғин ўчириш ва қутқариш кўргазмаси, Ёнғин хавфсизлиги миллий агентлиги Илмий-тадқиқот институтига ташриф буюриб, мазкур жойлардаги тажрибаларини ўргандилар.

Институт профессор-ўқитувчилари “Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва қутқарувни ташкил этиш салоҳиятини мустаҳкамлаш дастури” ўқув курсини муваффақиятли якунлаб, Корея Миллий ёнғин хавфсизлиги Академиясининг сертификатига эга бўлдилар.

13. Ёнғин хавфсизлиги институти делегациясининг Беларусь Республикасига ташрифи.

2018 йилнинг 26-28 сентябрь кунлари Беларусь Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси университетида ушбу Университет ташкил топганлигининг 85 йиллигига бағишланган “Беларусь Республикасининг 2019-2030 йилларда фавқулодда вазиятлар хавфини пасайтириш миллий стратегияси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Мазкур йирик тадбирда Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи ю.ф.д., полковник Н.С.Нарматов,  Институт Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси ўқитувчиси Р.С.Реимбаев, Институт Кадрлар бошқармаси бошлиғининг ташкилий-штат ишлари бўйича ёрдамчиси подполковник Г.А.Купцовлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти билан Беларусь Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

why not discover more professional resume writers.