Ўқув курслари саф қисми

ЎҚУВ КУРСЛАРИ САФ ҚИСМИ

МАҚСАДИ:

Ўқув курслари Саф қисми Институтнинг алоҳида таркибий тузилмаси бўлиб, Институт курсантларини Ўзбекистон Республикаси Қурролли Кучлари Умумҳарбий низомлари талаблари асосида, шунингдек миллий ғояга садоқат ва ватанпарварлик руҳида, илмий дунёқарашга эга ва мустақил фикрлашга қодир маънавий бой ва ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб тарбиялаш йўналишидаги фаолиятни амалга ошириш

ВАЗИФАЛАРИ:

  • Курсантларнинг кундалик турмуши ва фаолиятини Институтда белгиланган кун тартибига мувофиқ равишда амалга ошириш ҳамда яшаш ва таълим олишлари учун зарурий шарт-шароитлар яратиш;
  • Курсантларни илмий дунёқарашга эга ва мустақил фикрлашга қодир, маънавий бой ва ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб тарбиялаш;
  • Курсантларда юксак интизомни тарбиялаш, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишга бўлган бурч ва шахсий масъулият, ўз халқига мислсиз садоқат ҳиссини юксалтириш;
  • Курсантларга қасамёдга содиқ бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий амал қилиш ҳиссини сингдириш;
  • Курсантларда юскак ахлоқий-руҳий ва жанговар фазилатларни шакллантириш ҳамда саф тайёргарлиги машғулотларини ташкил этиш.

ФУНКЦИЯЛАРИ:

  • ҳар бир курсант Институтда белгиланган кун тартиби талабларини билиши ва виждонан бажаришини таъминлаш ҳамда доимий назорат олиб бориш, таълим жараёни, кундалик фаолиятнинг бошқа вазифалари билан уюшган ҳолда олиб борилишини ташкил этиш;
  • курсантларнинг интеллектуал, маданий, маънавий ва маърифий камол топишига бўлган талаб ва эҳтиёжларини рўёбга чиқариш ҳамда ноёб истеъдод соҳибларини аниқлаш, бадиий, илмий ва спорт тўгаракларига уларни жалб этиш ва касбий юксалиши ҳамда мукаммалликка эришиш учун шарт-шароитлар яратиш;
  • курсантларда Ватанимиз келажаги йўлида виждонан ва ҳалол меҳнат қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш, халқ олдида масъулиятни ҳис қилиш, уларда фидоийлик ҳислатларини шакллантириш ва шу каби бошқа бир қатор функцияларни бажаради.

ЎҚУВ КУРСЛАРИ САФ ҚИСМИ ФАОЛИЯТИ:

Ўқув курслари саф қисми хизмат фаолиятини Институт бошлиғи томонидан тасдиқланган кун тартибига қатъий риоя қилган ҳолда ташкиллаштиради.

Бугунги кунда Республикамиз миқёсида олиб борилаётган соҳага оид ислоҳотларни чуқур ўрганиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўқув курслари саф қисмининг хизмат фаолияти тубдан такомиллаштирилиб, курсантларга мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда қўйилган талабларга муносиб, профессионал кадрлар бўлиб етишишлари йўлида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

ФАОЛИЯТ НАТИЖАЛАРИ:

Ўқув курслари Саф қисми курсантлари 2017 йилнинг 20 февралидан 31 март кунига қадар “Волейболл” спорт тури бўйича “Динамо спорт жамияти комплекси”да, 30-31 март кунлари “Стол тенниси” бўйича, 18-19 апрел кунлари “Енгил атлетика”, 27-29 апрел кунлари “Кўпкураш” бўйича, 10-25 май кунлари “Футболл” бўйича, 1-2 июн кунлари “Ўқ отиш” бўйича, 18-19 август кунлари “Шахмат” бўйича, 28-30 ноябр кунлари “Қўл жанги” бўйича мусобақада муносиб иштирок этишди.

2017 йилнинг 30 май куни Институт терма жамоаси Хоразм вилоятида ИИО шахсий-таркиби ўртасида ўтказилган спортнинг «Қўл жанги» тури бўйича мусобақада иштирок этиб, 4-босқич курсанти Р.Р.Шакиров ИИО терма жамоалари ичида “Энг юқори техника соҳиби” номинацияси ғолиблигини қўлга киритди. Бундан ташқари ИИВ ёнғин хавфсизлиги ходимлари ўртасида жорий йилнинг 20-23 апрель кунлари Навоий вилоятида “Ёнғин ўчириш амалий спорти” бўйича бўлиб ўтган мусобоқада Институт терма жамоаси 5-ўринни эгаллади.

Ўқув курслари “Маънавият ва маърифат” хоналари ИИВнинг тегишли буйруқлари талаблари асосида жиҳозланган бўлиб, Президентимизнинг “Китобхонлик маданияти” юзасидан чиқарган қарорлари асосида барча курсларда курсантлар бевосита фойдаланишлари учун 400дан ортиқ баъдий адабиётлар билан тўлдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ташаббуси билан 2018 йил 20 январ куни вазирлик “Маънавият ва маърифат маркази”да MB, Миллий Гвардия ҳарбий-техника институти, ИИВ, ФВВ, ва МХХнинг чегара қўшинларига қарашли олий таълим муассасалари терма жамоалари ўртасида “Ҳазил хизматимизда ёрдам беради” деб номланган қувноқлар ва зукколар кўрик танлови ўтказилди. ИИВ номидан Ёнғин хавфсизлиги институтининг “VSF” яъни “Ватанга содиқ фарзандлар” жамоаси танловда муносиб иштирок этиб, фаҳрли иккинчи ўринни эгаллади.

2017 йил феврал ойида “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китоб тақдимоти юзасидан, 11 апрель куни Тошкент Ислом Университети мутахассислари иштирокида “Миссионерликнинг жамият тараққиётига таҳдиди” мавзуси бўйича давра суҳбатлари, апрел ойида ИИВ Марказий поликлиникаси шифокор терапевти иштирокида “Соғлом турмуш тарзини шакллантириш-саломатлик гарови” мавзусида ўқув машғулоти, апрел ойида “Темурийлар тарихи давлат музейи”га ҳамда “Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқий театри”га курсантларнинг ташрифи ташкиллаштирилди, 17 декабр куни институт “маънавият ва маърифат” залида “Ички ишлар идоралари фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш бўйичп қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларни ўрганиш” рукни остида семинар машғулоти ўтгазилди.

2017 йил 11 майда Сергели туманидаги Политехника касб-ҳунар коллежида Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 09 феврал кунида ўтказилган видеоселектр йиғилишида ҳафтанинг пайшанба куни “Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни”, чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни” деб эълон қилинганлиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Ватанга хизмат – олий саодат!

2017 йил 1 сентябрь куни – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги нишонланадиган санада Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида   1-ўқув курси курсантлари тантанали равишда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимининг қасамёдини қабул қилдилар.

 Шундан сўнг 1-ўқув курси курсантлари бирин-кетин Ватани, халқи ҳамда Президентига содиқ бўлишга қасамёд қилишди.

Анъанага мувофиқ, аъло ўқиши, намунали хулқи, жамоат ишларидаги фаоллиги билан сафдошларига ўрнак бўлаётган курсантларни “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг стипендианти” Фаҳрий ёрлиғи билан тақдирлаш тўғрисидаги республика ички ишлар вазирининг буйруғини вазир ўринбосари полковник А.Ш.Мирзаев ўқиб эшиттирди. Генерал-майор А.А.Азизов Вазир стипендиантлари, яъни 3-курс курсанти Рустам Ражабов, 4-курс курсанти Давронбек Сулаймонов ҳамда 5-курс курсанти Бувараимов Зиёдуллоларга Фахрий ёрлиқларни топширар экан, уларнинг келгусидаги ўқиш ва ишларига муваффақиятлар тилади.