Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги кафедраси

ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ КАФЕДРАСИ

Мансурходжаев Нигматилла Ахмоджонович – кафедра бошлиғи, полковник

КАФЕДРА ЙЎНАЛИШИ

Кафедранинг мақсади давлат аҳамиятига молик ўта муҳим ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларнинг ёнғин профилактикаси йўналишига доир ихтисослик фанлари бўйича ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, тарбиявий ва маънавий-маърифий ишлар олиб бориш, шунингдек, мазкур йўналишдаги илмий-педагогик кадрларни тайёрлашдан иборат.

КАФЕДРАНИНГ ВАЗИФАСИ:

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ДОИРАСИДА

«Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича курсантларда касб фаолиятига оид билимлар, кўникмалар ва уқувларни шакллантиришга замин яратиш, жумладан:

  • ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғинларнинг олдини олиш соҳасида эришилган ютуқлар ва уларнинг ривожланиш истиқболлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш;
  • ёнғинлар профилактикаси тизимининг шаклланиши, бу соҳадаги ислоҳотлар натижалари ва истиқболлари, ёнғинлар профилактикаси ҳақидаги таълимотлар бериш;
  • ёнғинларнинг олдини олиш хизмати ҳамда унда фаолият олиб бораётган соҳавий хизматлар, жамоят тузулмалари билан ҳамкорликни ташкил этиш;
  • ўта муҳим тоифаланган объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини комплекс текшириш асосларини билиш ва унда иштирок эта олиш;
  • технологик жараёнларда қўлланилаётган асосий аппарат ва ускуналарни ёнғин хавфини таҳлилини ўтказиш;
  • технологик жиҳозларнинг ичидаги ёнувчи муҳитни аниқлаш ҳисобини ўтказиш ва хона ҳажмидаги ёнувчи муҳитни баҳолаш;
  • ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган модда ва материалларнинг ёнғин хавфи кўрсаткичларини аниқлай олиш бўйича чуқур билимларни, касб фаолияти кўникмалари ва ўқувларини шакллантиришга замин яратиш.

«Техносфера хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича курсантларда касб фаолиятига оид билимлар, кўникмалар ва уқувларни шакллантиришга замин яратиш, жумладан:

  • техносфер хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида эришилган асосий ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ривожланиш истиқболлари ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш;
  • янги қурилаётган (реконструкция қилинаётган) саноат корхоналарининг бино ва иншоотларнинг республикада амалда бўлган шаҳарсозлик норма ва қоидалари ҳамда бошқа қурилиш меъёрларининг ёнғинга қарши талабларига мувофиқлигини текшириш тартибларини ўзлаштиришини таъминлаш;
  • ёнғинлар билан боғлиқ ва техноген характердаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ишларини ташкил этиш кўникмаларини ҳосил қилиш;
  • ёнғин билан боғлиқ ва техноген характердаги фавқулодда вазиятларда саноат корхоналаридаги ишчи-хизматчиларни ва моддий бойликларни эвакуация қилиш жараёнини, эвакуация йўллари ва чиқиш жойларига қўйиладиган талаблар ҳақидаги билимларни шакллантириш;
  • ўта муҳим тоифаланган объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини комплекс текшириш асосларини билиш ва унда иштирок эта олиш;
  • технологик жараёнларда қўлланилаётган асосий аппарат ва ускуналарни ёнғин хавфини таҳлилини ўтказиш;
  • технологик жиҳозларнинг ичидаги ёнувчи муҳитни аниқлаш ҳисобини ўтказиш ва хона ҳажмидаги ёнувчи муҳитни баҳолаш;
  • ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган модда ва материалларнинг ёнғин хавфи кўрсаткичларини аниқлай олиш бўйича чуқур билимларни, касб фаолияти кўникмалари ва ўқувларини шакллантиришга замин яратиш.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курслари бўйича тингловчиларда касб фаолиятига оид билимлар, кўникмалар ва уқувларни шакллантиришга замин яратиш, жумладан:

  • саноат биноларини лойиҳалашда ва уларни қуришда республикада амалда бўлган меъёрий ҳужжатларнинг меҳнат муҳофазасига тааллуқли талабларини бажарилганлигини назорат қилишни билишига;
  • саноат корхоналарида содир бўлган ёнғинлар юзасидан ёнғин-техник экспертизасини тайинлаш ва ўтказишнинг асосий принципларини билиши ва бажара олишини;
  • саноат корхоналарида ёнғинлар билан боғлиқ бўлган жиноятларни таснифлай олишни;
  • ёнғинлар билан боғлиқ ва техноген характердаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ишларини ташкил этиш кўникмаларини ҳосил қилиш;
  • ёнғин билан боғлиқ ва техноген характердаги фавқулодда вазиятларда саноат корхоналаридаги ишчи-хизматчиларни ва моддий бойликларни эвакуация қилиш жараёнини, эвакуация йўллари ва чиқиш жойларига қўйиладиган талаблар ҳақидаги билимларни шакллантириш;
  • ўта муҳим тоифаланган объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини комплекс текшириш асосларини билиш ва унда иштирок эта олиш;
  • технологик жараёнларда қўлланилаётган асосий аппарат ва ускуналарни ёнғин хавфини таҳлилини ўтказиш;
  • технологик жиҳозларнинг ичидаги ёнувчи муҳитни аниқлаш ҳисобини ўтказиш ва хона ҳажмидаги ёнувчи муҳитни баҳолаш;
  • ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган модда ва материалларнинг ёнғин хавфи кўрсаткичларини аниқлай олиш бўйича чуқур билимларни, касб фаолияти кўникмалари ва ўқувларини шакллантиришга замин яратиш.

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМ ДОИРАСИДА:

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, шунингдек, диссертация тадқиқотларини олиб боришда докторант, мустақил изланувчи ва изланувчиларга илмий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш.

КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ДОИРАСИДА:

давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг касбий даражасини мунтазам ошириш асосида уларнинг қонунчилик нормалари, соҳага оид назарий билимлар ҳамда фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар натижалари, технологик тараққиёт ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича инновациялар, шунингдек, ёнғинларнинг олдини олишни ташкил этишнинг замонавий услублари соҳасидаги сўнгги ютуқларни тинловчиларга чуқур ўргатиш;

давлат аҳамиятига молик ўта муҳим ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлар, махсус тармоқлар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда вазирлик ва ташкилотларнинг муҳандис-техник ходимларини ўрнатилган тартибда ёнғин хавфсизлиги асосларига ўқитиш.

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ ДОИРАСИДА:

илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, ёнғин ва техносфер хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар юзасидан фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни ўтказиш, уларнинг натижаларини таълимни фан ва ишлаб чиқариш билан интеграция қилган ҳолда амалиётга тадбиқ этиш, жумладан:

  • мутахассислик бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариш, касб фаолиятининг кўзланган натижаларига эришишда жараёнларни моделлаштириш ва тизимли ёндашиш борасидаги илмий билим, амалий ўқув ва кўникмаларни таъминлаш;
  • тегишли илмий-тадқиқот институтлари ва илмий марказларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга оид долзарб мавзулар бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда фанларни ўқитиш методикаси бўйича изланишлар олиб бориш;
  • илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда янги илмий ва амалий натижалар олиш, уларни ишлаш ва баҳолаш;
  • интернет тармоғида ёнғин хавфсизлигига оид энг янги илмий ютуқлар ҳақидаги маълумотларни мақсадга йўналган ҳолда излаш, топиш ва улардан самарали фойдаланиш;
  • ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўчиришга оид илмий тўпламлар, маҳаллий ва чет эл илмий-тадқиқот ютуқларини ўрганиш;
  • ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги муаммолар ва долзарб масалалар ечимига қаратилган илмий изланишларни бажаришда бевосита иштирок этиш;
  • республикамизда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, илмий ёндашув орқали ёнғинларнинг олдини олишнинг янгича методлари ва воситаларини яратиш бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;
  • вазирликлар, Давлат идоралари, корхона ва ташкилотларга тегишли объектларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга, шунингдек, янги турдаги техник ишланмалар, буюмлар, материаллар ва янги конструкторлик ишланмаларнинг намуналарини синаш ва кейинчалик уларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш ишлари бўйича амалий ёрдам бериш;
  • соҳада импорт улушини камайтириш ва маҳаллийлаштириш дастурини бажарилишини таъминлаш мақсадида маҳаллий хом ашёлар асосида замонавий ёнғин-техник ишланма, воситалар ва материалларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш;
  • ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишида иштирок этиш;
  • кафедра қошида иқтидорли курсантлар илмий тўгараги ишини ташкил этиш, курсант/тингловчиларни фан ютуқлари, илмий ишланмалар, махсус ва бошқа адабиётлар билан ишлашини, муаммо ва камчиликлар устида мунтазам шуғулланишларини таъминлаш;
  • илмий-тадқиқот натижаларини ва ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш.

КАФЕДРАДА ЎҚИТИЛАДИГАН ФАНЛАР:

  • Технологик жараёнлар ёнғин хавфсизлиги (ТЖЁХ);
  • Электр қурилмалари ёнғин хавфсизлиги (ЭҚЁХ);
  • Электротехника ва электроника (ЭТваЭ);
  • Ишлаб чиқариш ва ёнғин ўчириш автоматикаси (ИЧваЁЎА);
  • Мажмуавий хавфсизлик тизимлари (МХТ);
  • Ёниш ва портлаш назарияси (ЁваПН);
  • Ёнғинлар ривожланиши ва уларни ўчиришнинг физик-кимёвий асослари (ЁРваУЎФКА);
  • Техносферада ёнғинлар ривожланиши ва уларни ўчиришнинг физик-кимёвий асослари (ТЁРваУЎФКА);
  • Саноат корхоналарида техносфер хавфсизлик (СКТХ);
  • Нефтгаз ва кимё ишлаб чиқариш корхоналарида техносфер хавфсизлик (НваКИЧКТХ);
  • Электр қурилмаларининг ёнғин ва портлаш хавфсизлиги (ЭҚЁваПХ);
  • Ишлаб чиқариш технологик жараёнларида ёнғинларнинг олдини олиш (ИЧТЖЁОО);
  • Техник тизимларнинг ишончлилиги ва техноген таваккалчилик (ТТИваТТ).

КАФЕДРА ФАОЛИЯТИ:

ТАЪЛИМ

ТЖЁХ кафедраси Институтнинг ихтисослик фанларни ўз ичига олган кафедра ҳисобланиб, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан бириктирилган ихтисослик фанларидан олий таълим доирасида «Ёнғин хавфсизлиги» ва «Техносфера хавфсизлиги» мутахассисликлари бўйича курсантлар, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курсларида тингловчилар, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш доирасида Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ходимлари ва давлат аҳамиятига эга бўлган ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ва ёнғин-портлаш хавфи юқори объектларнинг раҳбар ва инженер-техник ходимлари билан маъруза, амалий (маскан) ва лаборатория машғулотлари олиб борилади. Кафедрага бириктирилган фанлар бўлажак ёнғин хавсизлиги хизмати ходимининг шаклантиришда мухим ахамият касб этишини инобатга олган ҳолда, фанларни ўқитишда алохида эътибор назарий билимларни амалиёт билан уйғунликда олиб борилишига  қаратилган.

Машғулотларни олиб боришда замонавий ўқитишнинг техник воситалари ва педагогик технологиялардан самарали фойдаланилади. Ишчи дастурларга мувофиқ бевосита саноат корхоналарида ўтказилиши лозим бўлган маскан машғулотлари учун алоҳида дарс соатлари ажратилган.

ИЛМ-ФАН

Ҳозирги кунда кафедрада 1 нафар техника фанлари доктори, 1 нафар кимё фанлари номзоди, 1 нафар техника фанлари номзоди фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг 1 нафари «Профессор» ва 2 нафари «Доцент» илмий унвонига эгалар. Шунингдек, кафедранинг барча профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан доимий равишда илмий изланишлар олиб борилиши ва илмий ишлар натижаларининг ўқув жараёнига кенг жорий этилиши йўлга қўйилган. Кафедранинг «Ишлаб чиқариш корхоналари технологик жараёнлари ва электр қурилмаларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари» номли Бош илмий мавзуси юзасидан профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижасида 6 та ихтиролар учун патентлар олинган, Германиянинг Lambert нашриётида монографиялар чоп этилган. Ҳар йили 10 га яқин илмий мақолалар чет эл ва республика илмий журналларида чоп этиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда кафедранинг 1 нафар ходими фан докторлиги ва 4 нафар ходими томонидан фалсафа докторлиги (PhD) ишлари устида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Кафедра катта ўқитувчиси С.Қ.Жумаев Фан ва технологиялар агентлиги томонидан 2015 йилда эълон қилинган КА14003 «Саноат чиқиндилари асосида олинган ресурстежамкор антипиренлар билан ишлов берилган оловбардош қурилиш материалларини яратиш ва тадқиқ этиш» мавзусидаги амалий тадқиқотлар доирасида илмий изланишлар олиб борган.

Шу қаторда, бош илмий мавзу юзасидан Раҳбар кадрларни тайёрлаш олий курслари тингловчилари ва кундузги таълим курсантлари томонидан ҳам битирув малакавий ишлари бажарилмоқда. Унда асосий эътибор иқтисодиёт тармоқларидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг ёнғин хавфсизлигини замонавий ва инновацион услублар билан таъминлашга қаратилмоқда. Бажарилаётган диплом ишлари амалиёт мутахассислари томонидан ҳам юқори баҳога баҳоланмоқда.

Кафедра бошлиғи лавозимида ишлаган (02/2018гача) т.ф.н., доцент, У.А.Ёқубов Фан ва технологиялар агентлиги томонидан 2016 йилда эълон қилинган ёш олимларнинг амалий тадқиқотлари доирасида «Разработка технологии получения наномодифицирующей добавки для энергоэффективного бетона» мавзусида илмий изланишлар олиб борган.

МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ

Кафедра зиммасига Саф қисми 5-курс курсантларининг “Хизмат ва касбий тайёргарликни ташкил этиш бўлими (бўлинмаси) катта муҳандиси” ва “Ёнғин назорати ва профилактикаси бўлими (бўлинмаси) катта муҳандиси”  лавозимларидаги диплом олди амалиётига лавозимларида амалиёт ўташларини ташкиллаштириш вазифаси юклатилган. Малакавий амалиёт дастурига асосан ҳар йили амалиёт икки босқичда амалга оширилади. 1-босқичи Институт Ўқув ёнғин ўчириш қисмида «Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми бошлиғи» лавозимидаги амалиёт лавозимида ҳамда 2-босқичи Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ, Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ ҳамда вилоятлар ИИБ ЁХБларда “Хизмат ва касбий тайёргарликни ташкил этиш бўлими (бўлинмаси) катта муҳандиси” ва “Ёнғин назорати ва профилактикаси бўлими (бўлинмаси) катта муҳандиси”  лавозимларида ташкил қилинади.

Малакавий амалиётнинг асосий мақсади курсантлар томонидан назарий билимларни ўзлаштиришни амалиёт билан боғлиқ ҳолда олиб боришни таъминлаш, чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг ёнғин билан боғлиқ реал ва кескин вазиятлар учун руҳий ва жисмоний тайёргарлигини таъминлаш, қатъий қарорлар қабул қилиш кўникмаларини, келгусида тайинланадиган лавозимлар бўйича касбий маҳорат ҳамда амалий иш кўникмаларини ҳосил қилиш, юксак касбий тайёргарлигини, мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, ижодий ва жисмоний меҳнатга бўлган қобилиятини шакллантиришдан иборат.

САЙЁР ЎҚУВ ЙИҒИНЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2991-сонли Қарори асосида Институт профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан йилда бир марта республиканинг ҳар бир ҳудудида натижалари юзасидан тест синовлари қабул қилинадиган ва тегишли сертификатлар бериладиган объект раҳбарларининг комплекс ўқув-амалий йиғинлари ташкил қилинмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллигида Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этилган ўқув йиғинларида,  шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруқлари асосида Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ДЁХХ ёнғинлар профилактикаси ва ёнғин ўчиришни ташкил этиш йўналишида фаолият олиб бораётган офицерлар таркибининг касбий тайёргарлик даражаларини аниқлаш мақсадида тасдиқланган режа асосида тест синовларидан ўтказилишида ҳам фаол иштирок этдилар.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари ДЁХХ бўлинмалари шахсий таркиби билан ташкил этилган сайёр амалий машғулотлар ўтказиш ва ёнғин профилактик-тушунтириш тадбирларни амалга оширишда доимий равишда фаол иштирок этиб келмоқдалар.

ТУРДОШ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ, ТАШКИЛОТ ВА МУАССАСАЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК

Кафедра томонидан бошқа манфаатдор ташкилотлардан келиб тушаётган хатларга асосан ёнғин хавфсизлигига оид меъёрий ҳужжатларни кўриб чиқиш ва янгидан ишлаб чиқишда ҳамда тегишли ҳисоб-китобларни амалга ошириш ишлари ҳам амалга оширилади. Жумладан, НКМК ДК, «Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК, «Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва Қурилиш қўмита»си (Меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш) ва бошқалар билан яқиндан алоқалар йўлга қўйилган.

Кафедрада амалий идоралар ва бошқа ОТМлари билан алоқаларга алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги кунга келиб кафедра томонидан Амалий идоралар ва бошқа ОТМлар билан жами 9 та ҳамкорлик меморандумлари тузилган, жумладан: Тошкент темир йўл муҳандислари институти; ФВВ Фуқаро муҳофазаси институти; ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти; И.М.Губкин номидаги нефт ва газ Россия давлат университети филиали; Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ; Тошкент кимё-технология институти; ЎзР Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти.

Республикамизда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳам алоқалар яхши йўлга қўйилган бўлиб, кафедра фанларидан машғулотларни масканларда ўтказиш мақсадида «Янгийул пахта тозалаш заводи» АЖ, «ALFA GROUP» текстил корхонаси, «БИОКИМЁ» ОАЖ заводи, «Uzkabel» заводи, «Тошкентдонмаҳсулот» корхонаси, «EAST-COLOR» ОАЖ корхонаси ва «Кучлик нефт базаси» УК каби бир қатор йирик корхоналар билан ҳам ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.

МАЛАКА ОШИРИШ

Кафедрада Институтнинг малака ошириш ва стажировка ўташ режалари асосида ёш ўқитувчиларнинг амалий идораларда стажировка ўташлари ҳамда тажрибали педагог ҳодимларнинг тегишли Олий таълим муассасаларида малака оширишлари йўлга қўйилган. Сўнгги йиллар давомида кафедранинг 7 нафар ходимлари стажировка ўтаган ва 3 нафари ЎзР ОваЎМТВнинг Бош илмий методик марказида ҳамда бошқа Олий таълим муассасаларида малака оширганлар.

КАФЕДРА ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ:

НАШРЛАР

Кафедрада олиб борилаётган услубий ва илмий ишларнинг натижаларини ўқув жараёнига татбиқ этиш, фанларни янги авлод дарсликлари билан таъминлаш ҳамда ўқув-услубий материалларни мунтазам равишда такомиллаштириб бориш мақсадида сўнгги йиллар давомида бир қатор янги дарслик ва ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланиб нашр этилган, жумладан;

  • 2013 йилда «Ishlab chiqarish texnologik jarayonlarining yong‘in xavfsizligi» дарслиги;
  • 2016 йилда «Ellektr qurilmalari yon‘in xavfsizligi» дарслиги нашр этилган.
  • 2017 йилда «Yonish va portlash jarayonlari» дарслиги лойиҳаси яратилиб, ЎзР ОваЎМТВ қошидаги мувофиқлаштирувчи кенгашга тегишли гриф олиш учун тақдим этилган. Бугунги кунга келиб кафедранинг ТЖЁХ, ЭҚЁХ, ЭТваЭ, ИЧваЁЎА, ЁваПН, ЁРваЎФКА фанлари тўлиқ ўқув-услубий адабиётлар билан таъминланган.
  • Кафедра профессор-ўқитувчилар такиби томонидан меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда мавжудларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда, жумладан:
  • ШНҚ 2.01.02-04 «Пожарная безопасность зданий и сооружений»
  • ШНҚ 2.04.09-07 «Пожарная автоматика зданий и сооружений»;
  • ШНҚ 2.09.20-08 «Автозаправочные станции»;
  • ШНҚ 2.01.19-09 «Определение категорий помещений, зданий и наружных установок по взрывопожарной и пожарной опасности»;
  • «Методические рекомендации по предотвращению распространения пожара к ШНҚ 2.01.02-04″;
  • «НТКМК объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари»;
  • «Уздонмаҳсулот объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари;;
  • «Ўзбекистон ҳаво йўллари Миллий авиакомпаниясининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қоидалари ЁХТБҚ НАК-2007.

ТАНЛОВЛАР

2016-2017 ўқув йили мобайнида кафедра профессор-ўқитувчилар таркиби бир қанча ютуқларга эришди. Жумладан, Институт миқёсида ўтказилган кўрик танловларда кафедра ходимлари иштирок этиб, «Энг яхши маърузачи» кўрик танловида кафедра катта ўқитувчиси майор С.Қ.Жумаев 1-ўринни, «Энг яхши амалий машғулот ўқитувчиси кўрик танловида кафедра ўқитувчиси майор И.Р.Талибджанов 2-ўринни, «Энг яхши лаборатория хонаси» кўрик танловида 402-лаборатория хонаси (катта лейтенант Ж.С.Болиқулов) 1-ўринни эгаллади.

БУЮРТМАЛАР АСОСИДА ОЛИБ БОРИЛГАН ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

Ёнғин хавфсизлиги институти шу соҳадаги республикада ягона ОТМ бўлганлиги сабабли амалиётда юзага келаётган турли муаммоли масалаларнинг ечимларини топиш юзасидан ҳам тегишли йўналишларда кафедра профессор ўқитувчилари томонидан илмий-услубий изланишлар олиб борилади. Жумладан, Тошкент шаҳридаги «Наврўз» мажмуасининг хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон темир йўллари ДАТКга тегишли «Қамчиқ» электрлаштирилган темир йўл тоннелининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК объектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мавзуларида илмий изланишлар олиб борилган ва натижалари амалиётга татбиқ этилган.