Ўқув жараёнини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бўлими

ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ ВА МУВOФИҚЛАШТИРИШ БЎЛИМИ

Бўлимнинг мақсади Институтда ўқув жараёнини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш ҳамда таълим сифатини ошириш чораларини кўришдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

  • «Ҳарбий таълим» таълим соҳасининг «Ёнғин хавфсизлиги» ва «Техносфера хавфсизлиги» мутахассисликлари учун Олий таълимнинг давлат таълим стандарти, «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислигининг «Ёнғин назорати ва профилактика ишларини ташкил қилиш» ва «Касбий тайёргарлик, хизмат ва ёнғин ўчиришни ташкил қилиш» ихтисослашувлари, «Техносфера хавфсизлиги» мутахассислигининг «Саноат ва ёнғин хавфсизлиги фаолиятини ташкил этиш» ихтисослашуви бўйича малака талаблари ва намунавий ўқув режалари асосида ишчи ўқув режаларининг ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш;
  • намунавий ўқув дастурлари, фанлар бўйича ишлаб чиқилган ишчи ўқув дастурларни мутахассисликлар бўйича малака талаблари ва намунавий ўқув режаларига мувофиқлигини таъминлаш;
  • ўқув ишларини замонавий педагогик ва ташкилий талабларга жавоб берувчи комплекс ва мақсадли тарзда режалаштириш ва дарс жадвалларини (дарс машғулотларини илмий ва методик жиҳатдан асосланган ўзаро алоқадорлик ҳамда мантиқий кетма-кетликда) тузиш;
  • ўқитиладиган мутахассисликлар бўйича олий маълумотли, замон талабларига жавоб берадиган мутахассис кадрлар тайёрлаш, таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
  • курсантларнинг билимини назорат қилиш ва баҳолаш рейтинг тизими тўғрисидаги Низом асосида назорат турларини, фанлар бўйича Якуний давлат аттестацияларни ҳамда битирув (диплом) иши ҳимоясини ташкиллаштириш;
  • курсантларнинг интеллектуал билимларини янада ошириш, билимдон, заковатли, ижодкор, маданиятли ва замонавий фикрлайдиган янги авлод кадрлари сифатида шакллантириш мақсадида маънавий-маърифий тадбирларни ташкиллаштириш;
  • профессор-ўқитувчилари таркибининг касбий маҳоратларини оширишлари учун шароит яратиш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, ўқитувчиларда касбий малака даражасини ўстиришга бўлган эҳтиёжни доимий равишда шакллантириб бориш, ўқув йили давомида профессор-ўқитувчилар фаолиятининг мониторингини олиб бориш ва ўқув йили якунида уларнинг рейтингини холис ва одилона аниқлашни ташкил этиш.

Бўлимнинг функциялари:

  • Бўлим педагогик ва илмий жараёнлар сифатини таъминлаш, юқори назарий ва касбий савияда ўқув, ўқув-услубий ва илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш;
  • ўқув жараёнига ўқитишнинг замонавий шакл ва услубларини, педагогика ва ахборот коммуникация технологиялари, масофадан ўқитиш тизимини кенг жорий этиш;
  • Институт профессор-ўқитувчилар таркибини тўғри танлаш, тақсимлаш, жой-жойига қўйиш, илмий педагогик малакаларини оширишни ташкиллаштириш;
  • профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламалари тақсимотини таҳлил қилиш;
  • профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини баҳолаш рейтинги бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
  • курсантларни илмий фаолиятга жалб этиш, уларнинг мустақил ижодий иш билан шуғулланишлари учун зарурий шароитлар яратиш;
  • ўқув режаси ва ўқув жараёни графигига асосан барча турдаги амалиётларни белгиланган муддатларда ўтказилишини ташкил этиш;
  • Якуний давлат аттестацияси синовлари дастурларини ишлаб чиқиш, ўрнатилган тартибда тасдиқлатиш;
  • ўқув йили якуни бўйича «Вазир стипендиати» танловини ўтказиш каби асосий функцияларни бажаради.

БЎЛИМ ФАОЛИЯТИ

Бўлим Институтнинг ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқаришнинг асосий органи ҳисобланади. Бўлим ўз фаолиятини Институтнинг кафедралари, таркибий бўлим, бўлинмалари ва саф қисми ўқув курслари билан ҳамкорликда ташкиллаштиради ва бу билан Институтни бир бутун ўқув ва илмий-методик комплекс сифатида фаолият олиб боришини таъминлайди.

Шунингдек, бўлим ёнғин хавфсизлиги хизматига мутахассислар тайёрлашда кафедралар ҳамда бўлимлар фаолиятини мувофиқлаштириш, таълим жараёнини рeжалаштириш ва назoрат қилишни ҳамда Институт кафeдралари ва бoшқа oлий таълим муассасалари ўқув жараёнини мунтазам ўрганиб бориш, иш тажрибасини таҳлил қилиб, ўқитишнинг замoнавий иннoвациoн пeдагoгик тexнoлoгияларини таълим жараёнига татбиқ этишни ташкиллаштиради.

Бундан ташқари, Институтда назарий таълим билан амалиётни самарали интеграциясини таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги соҳасида амалга оширилаётган ижобий ишлар, янгиликлар ва муаммолар билан курсантларни яқиндан таништириш, ўқув-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида Институтда Ёнғин хавфсизлиги соҳасининг етакчи раҳбарлари ва ходимлари иштирокида ишлаб чиқариш масканларида Институт курсантлари билан машғулотлар, учрашувлар юқори савияда ташкиллаштирилмоқда.

Шу билан бирга, тажриба алмашиш ва назариянинг амалиёт билан уйғунлигини таъминлаш мақсадида Институт ва Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг қўшма режасига мувофиқ Институт профессор-ўқитувчилари Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида стажировка ўташлари йўлга қўйилган.

Институтда ўқув машғулотлари самарадорлигини янада ошириш, уларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, курсантлар орасида мамлакатимиз равнақи учун фидойи бўлган иқтидорли курсантларни аниқлаш, уларнинг интеллектуал билимларини ошириш мақсадида, Институтда ўқитиладиган фанлар бўйича «Қувноқлар ва зукколар» кўрик танлови мунтазам равишда ўтказилади. Кўрик-танловларда республикамизнинг таниқли олимлари, мутахассислари, санъат арбоблари, ички ишлар идораларининг фахрийлари ва турдош олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари иштирок этадилар.

«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Институтда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар таркиби ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим-тарбия тизимини изчил ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Институтда «Педагогик маҳорат курси» фаолият кўрсатади.

Курснинг тингловчи-ўқитувчилар таркиби Институт кафедраларида ўқитувчи лавозимига янги тайинланган (синов муддатидаги) ўқитувчилар, педагогик стажи уч йилдан кам бўлган ўқитувчилар, шунингдек, очиқ дарс машғулоти муҳокамаси ва дарсларини педагогик назорат қилиш натижаларига кўра мазкур курсга тавсия этилган ўқитувчилардан шакллантирилади.

Бўлимда қуйидаги ҳужжатлар юритилади:

  • ўқув жараёни жадвали;
  • дарслар, консультациялар, аттестациялар, дарсларни педагогик назорат қилиш ва умуминститут очиқ дарслар жадваллари;
  • ўқув гуруҳи курсантларининг ўзлаштириши ва давоматини қайд этиш журналлари;
  • ўқув фанлари бўйича рейтинг қайдномаси;
  • курсантларнинг рейтинг дафтарчаси ёки рейтингни ҳисобга олиш электрон тизими (электрон журнал);
  • курсантларнинг ўқув карточкалари;
  • бутун таълим давомида курсантлар томонидан ўқув режасининг бажарилиши натижалари ҳақида умумлаштирувчи қайднома варақаси;
  • ўқитувчиларни ўқув юкламалари бўйича режа ва ҳисоботлари;
  • ўқув жараёнига доир ёзишмалар.

ҲАМКОРЛИК

Бўлимда амалий органлар ва бошқа олий таълим муассасалари билан алоқаларга алоҳида эътибор қаратилган, жумладан:

  • И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети;
  • Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети;
  • ИИВ Академияси;
  • ФВВ Фуқаро муҳофазаси институти;
  • Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти;
  • Тошкент кимё-технология институти;
  • Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти;
  • ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази.

БЎЛИМ ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ

Бугунги кунда бўлим ходимлари Ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида ўтказилган ислоҳотлар жараёнида, соҳа фаолияти билан боғлиқ бўлган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этиб, бевосита бўлим ташкилотчилигида қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилган:

  • «Ҳарбий таълим» таълим соҳасининг «Ёнғин хавфсизлиги» ва «Техносфера хавфсизлиги» мутахассисликлари учун Олий таълимнинг давлат таълим стандарти;
  • «Ёнғин хавфсизлиги» мутахассислигининг «Ёнғин назорати ва профилактика ишларини ташкил қилиш» ва «Касбий тайёргарлик, хизмат ва ёнғин ўчиришни ташкил қилиш» ихтисослашувлари малака талаблари ва намунавий ўқув режалари;
  • «Техносфера хавфсизлиги» мутахассислигининг «Саноат ва ёнғин хавфсизлиги фаолиятини ташкил этиш» ихтисослашуви бўйича малака талаблари ва намунавий ўқув режалари;
  • Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг раҳбар кадрларни тайёрлаш Олий курслари учун «Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматида бошқарувни ташкиллаштириш» йўналишига қўйиладиган Давлат талаблари ва намунавий ўқув режаси;
  • «Ўрта-махсус, касбий таълим йўналиш ва мутахассисликлари, тайёрлаш йўналишларининг Умумдавлат классификатори»нинг O’zDSt 3027:2015 таълим соҳаси, тайёрлаш йўналиши ва касб-ҳунар коллежи битирувчисининг тоифа даражасига (Касб-ҳунар коллежлари тайёрлов йўналиши: 3650100 – Ёнғин хавфсизлиги, Касб: 3650101 – Ёнғин  хавфсизлиги техниги, Таълим соҳаси – Хизматлар соҳаси; Тайёрлаш йўналиши – Ёнғин хавфсизлиги; тоифа даражаси – Кичик мутахассис) киритилган қўшимчалар («Ёнғин хавфсизлиги техниги» касби бўйича «Ёнғин-қўриқлаш-сигнализация электромонтёри», «Ўт ўчирувчи», «Ёнғин хавфсизлиги кичик инспектори», «Диспетчер», «»В» ёки «ВС» тоифали ҳайдовчи» ихтисосликлари киритилган);

Ўзбeкистoн Рeспубликаси Прeзидeнтининг 2017 йил 23 май кунидаги ПҚ-2991-сон қарори асосида давлат ва идоравий ёнғиндан сақлаш хизматига ишга қабул қилиш, шунингдек, Институтга ўқишга киришга тайёрлаш бўйича қўшимча гуруҳлар ташкил қилинган касб-ҳунар коллежлари учун тайёрлов йўналиши бўйича ўқув режа, махсус фанлар бўйича фан дастурлари ва касб-ҳунар коллежларида факультатив машғулотлар ўтказиш режаси.

Институтда ўқув жараёнини автоматлаштириш, тезкор маълумотлар алмашинувини таъминлаш ва таълимда ахборот коммуникация технологияларини қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Электрон таълимни ривожлантириш маркази» билан ҳамкорликда Институтнинг таълим тизимида «Электрон журнал» дастури бевосита бўлим ташаббуси билан жорий қилинган.

.