Ўқув ёнғин ўчириш қисми

ЎҚУВ ЁНҒИН ЎЧИРИШ ҚИСМИ

МАҚСАДИ:

Институт курсантлари томонидан эгалланган назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, ёнғин билан боғлиқ реал ва кескин вазиятларда руҳий, жисмоний томондан тўғри ҳаракат қилиш, қатъий қарорлар қабул қилиш жиҳатларини ривожлантириш, келгусида тайинланадиган лавозимлар бўйича касбий маҳорат ҳамда амалий иш кўникмаларни шакллантириш йўналишидаги фаолиятни амалга ошириш.

ВАЗИФАЛАРИ:

  • Ўзбекистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги хизмати олдида турган вазифаларни эътиборга олган ҳолда институтнинг ихтисослик кафедраларида курсантлар томонидан олинган назарий билимларни амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш;
  • Хизмат фаолиятини ўташ ва ёнғинларни ёки ёнғин билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларни бартараф этишга тааллуқли жанговар ҳаракатларни амалга оширишда Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, вазирликнинг низом ва йўриқномалари талабларига мувофиқ қисм бошлиғи ва унинг ўринбосари, смена бошлиғи, бўлинма командири ва ёнғин ўчирувчи вазифаларини бажариш бўйича курсантларни амалий ўқитиш;
  • Қисмда хизматни ўташ вақтида, ёнғин ва фавқулодда ҳолатларни бартараф этишда смена ва бўлинмалар шахсий таркиби томонидан амалга ошириладиган жанговар ҳаракатларни шакллантириш ва такомиллаштириш;
  • Қисм бошлиғи, унинг ўринбосари, бўлинма ва смена бошлиғи лавозимларидаги стажерларда қисм, бўлинма, смена шахсий таркиби билан машғулотларни ўтиш юзасидан касбий-педагогик маҳорат кўникмасини ҳосил қилиш;
  • Курсантларда ёнғин хавфсизлиги қисмларида юритиладиган хизмат ҳужжатлари билан ишлаш кўникмасини шакллантириш.

ЎҚУВ ЁНҒИН ЎЧИРИШ ҚИСМИ ФАОЛИЯТИ:

Институт курсантларининг ўқув, иш ўрганиш  ва малакавий   амалиётлари тегишли меъёрий хужжатлар асосида икки босқичда ўтказилади. Амалиётнинг 1-босқичи институт Ўқув ёнғин ўчириш қисмида қуйидаги лавозимларда, 1-курс курсантлари «Ёнғин ўчириш қисми ёнғин ўчирувчиси»,  2-курс курсантлари «Ёнғин ўчириш қисми экипаж командири»,  3-курс курсантлари «Ёнғин ўчириш қисми смена бошлиғи», 4-курс курсантлари «Ёнғин ўчириш қисми бошлиғи ўринбосари» ва 5-курс курсантлари «Ёнғин ўчириш қисми бошлиғи» лавозимларида суткалик навбатчиликка тушган ҳолда ўтказилади.

Ўқув ёнғин ўчириш қисми жангавор бўлинмалари Ўбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ва ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг қўшма буйруғи билан тасдиқланган Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ ҳамда Тошкент вилояти ИИБ ЁХБ худудларида содир бўлган ёнғинларни ўчиришда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти билан ҳамкорлик қилиш Йўриқномасига асосан ёнғин ва табий офатларни бартараф қилишда иштирок этади.

Ҳамкорлик қилиш Йўриқномасига асосан, Ўқув ёнғин ўчириш қисми, институт билан туташ бўлган Сергели туманини ёнғиндан муҳофаза қилувчи       8-ҲЁХҚ билан биргаликда, туманда жойлашган масканларда ёнғин-тактик машқ ва машғулотларда иштирок этади, шунингдек режа асосида туман худудидаги ер ости сув олгичларини холатини ўрганади.

Ёнғин ўчирувчи лавозимида амалиёт ўтаётган курсантлар билан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буёруқлари асосида Бошланғич тайёргарлик машғулотлари ташкиллаштирилади.

Шунингдек хизмат ва жанговор тайёргарлик йўналишида ёнғинларни мувафақиятли ўчиришни ташкил қилиш, ёнғин ўчириш асбоб-анжомларидан тўғри ва сифатли фойдаланиш, касбий маҳоратини амалда ошириш мақсадида, жанговор тайёргарликлари юқори даражада бўлиши, ёнғинларни бартараф этишда ҳал этувчи йўналишни тўғри аниқлашлари, куч ва воситаларни бошқарув услубларини ҳамда корхона муассасаларни тактик-техник жиҳатдан билишлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда ёнғин ўчириш амалий тактик машқ ва машғулотлари бевосита курсантлар томонидан бажариб борилади.

Тезкор вазиятига кўра чақирув бўйича қисм бўлинмалари  билан биргаликда  ёнғин ва  авария  жойга  чиқиш  учун  институтда 30 нафар курсантлар доимий жанговар ҳолатда туради.

ФАОЛИЯТ НАТИЖАЛАРИ:

Амалиётнинг 1-босқичи давомида смена хизматини, смена шахсий таркибининг хизмат вазифалари, сменани қабул топшируви тартиби, навбатчи сменанинг хизмат хужжатларини расмийлаштириш, қисм чиқув худудида жойлашган ўта муҳим ва тоифаланган корхоналар ва сув манбааларининг жойлашиши ўрганиб чиқилди.

Барча лавозимлар бўйича ўтказилган амалиётлар якунида институт ўқув бўлими ходимлари иштирокида синовлар қабул қилиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президетининг тегишли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури”га асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 2017 йилда Ўқув ёнғин ўчириш қисмига «Самавто» МЧЖда ишлаб чиқилган «Isuzu Motors, NQR71PL»  шассида тайёрланган ёнғин ўчириш автомобили ажратилди. Бугунги кунда ёнғинларни бартараф этишда ҳамда курсантлар билан ўтказилаётган амалий машғулотларда самарали фойдаланиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 2018 йилда Ўқув ёнғин ўчириш қисмига «АЦ-МАН-CLA-13280» шассида йиғилган ёнғин ўчириш автоцистернаси ажратилиши режалаштирилган.

But the nea lost in many of the dissertationowl.com/ races where it spent the most.