Вакансиялар
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади!
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтидаги бўш лавозимлар учун, ҳуқуқий таълим (бош юрисконсульт лавозимига), инглиз ва рус-тили (профессор-ўқитувчилик лавозимига), компьютер технологиялари ва информатика ҳамда алоқа ва ахборот-лаштириш, телекоммуникация технологиялари (ахборот коммуникация технологиялари бўлимидаги лавозимларга), журналистика (фаолият турлари бўйича) (оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўйича инспектор лавозимига) ҳамда гуманитар соҳа (психология таълим соҳаси бўйича илмий даражага эга фуқаролар), техник ва табиий фанлар соҳалари бўйича илмий даражага эга 36 ёшгача бўлган фуқароларни ўқитувчи ва катта ўқитувчи лавозимларига ишга (хизматга) қабул қилиш бўйича номзодлар танлови эълон қилинади.
Номзодлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар органлари” тўғрисидаги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон Қарори талаблари асосида хизматга қабул қилинади.
Мурожаат учун телефонлар: (0371) 258-48-44, 258-56-57, (97) 443-83-20