Халқаро ҳамкорлик гуруҳи

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ГУРУҲИ

Султонов Сохиб Абдуллаевич – Халқаро ҳамкорлик гуруҳи катта инспектори.

ГУРУҲНИНГ ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШИ:

Институт Халқаро ҳамкорлик гуруҳи халқаро ҳамкорлик масалаларида Институт раҳбариятининг вакили ҳамда халқаро ҳамкорлик тадбирлари (учрашувлар, музокаралар, конференциялар, маросимлар)да Институт делегацияси котиби ҳисобланади.

ГУРУҲНИНГ МАҚСАДИ:

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ, хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, хорижий таълим ва маданий марказлари, фондлари ҳамда чет эл давлатларининг таълим, илмий ва маданий ваколатхоналари билан ҳамкорликда Ёнғин хавфсизлиги институтининг маданий ҳаёти, илмий фаолияти ва таълим жараёнини ривожлантириш ишларига кўмаклашиш ва ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштириш.

ГУРУҲНИНГ ВАЗИФАЛАРИ:

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ, бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, хорижий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот марказлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан институт ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳамкорликни ўрнатиш, ривожлантириш, такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш.

Бошқа давлатларнинг таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича халқаро шартномаларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, шунингдек уларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш.

Бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришни ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш.

ГУРУҲНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ:

  • Институтнинг халқаро ҳамкорлигини ўрнатиш, ривожлантириш, такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш;
  • Ўзаро ҳамкорлик масалаларига доир халқаро шартномалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш;
  • Халқаро шартномалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича тузилган эксперт гуруҳларида иштирок этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро шартномаларнинг мазмун-моҳиятини институт шахсий таркибига етказиш;
  • Институт делегациясининг халқаро тадбирларда иштирок этишини ташкил этиш бўйича Ички ишлар вазирлигига таклифлар тайёрлаш;
  • Ўзаро ҳамкорлик доирасида Институт вакиллари ҳамда делегацияларини хорижий мамлакатларга боришини ташкил этиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш;
  • Ҳамкорлик ўрнатилган хорижий таълим муассасалари ҳамда халқаро ташкилотлар делегацияларини Ўзбекистон Республикасида бўлиш дастурларида назарда тутилган ташкилий тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш.

ГУРУҲ ФАОЛИЯТИ

Халқаро ҳамкорлик гуруҳи фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2991-сонли “Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати офицерлар таркибини тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Япония ва бошқа хорижий давлатларнинг турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ўрнатиш ва хорижий олимларни Институтнинг илмий-педагогик фаолиятига жалб қилиш мақсадида ташкил этилган.

Ҳозирги кунга келиб гуруҳ томонидан 6 та хорижий давлатларнинг 5та олий таълим муассасаси ва 2 та илмий – тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш борасидаги ишлар самарали давом эттирилмоқда.